| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Фаластин миллий анжуманида Фаластин озодлик ташкилотининг раиси Арафот илмоний давлат мафкурасидан бош тортди. Ва шу санадан бошлаб барча халқаро анжуманларда икки давлатлик мафкурасини қабул қилишни расман эълон қилди. Подшоҳ Ҳусайн ҳам, Али Мазаз ҳам Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи билан Шарқий қирғоғини қонуний ва идорий ажратишни эълон қилишга мажбур бўлишди. Фаластин давлати барпо бўлишининг зарурлигини эътироф қилишди.
Шундай қилиб, илмоний давлат режаси амалда ҳам, расман ҳам барбод бўлди. (Исроил) ёнида Фаластин давлатини қуришдан иборат бўлган Америка лойиҳасидан бошқа лойиҳа қолмади. Бу лойиҳа БМТ ҳам, Европа иттифоқи ҳам, Россия ҳам, Америка ҳам қабул қилган халқаро талабга айланди. Бушнинг «Йўл харитаси» номли қарашини таклиф қилиш орқали (Исроил) ёнига Фаластин давлатини барпо қилиш фикрини қўллаш учун халқаро тўртлик ташкил қилинди. Ҳозирги Америка «Йўл харитаси»ни татбиқ қилиш масаласига жиддий қараётгани йўқ. Негаки 2004 йил у учун сайловлар йили. Харитадан мақсад, минтақани чалғитиш, холос. Америка ўзи то манфаатларини рўёбга чиқарувчи қулай фурсат келгунига қадар режа кетидан режа тузиб, минтақани чалғитишга одатланиб қолган. Қулай фурсат келгач, яҳудийлар Америкага бўйсунадилар. Талаб қилса, режаларини амалга ошириб берадилар. Америка уларга бир ишни жиддий буюрса, ундан бош тортолмайдилар. Зеро, улар Американинг ўз манфаатларини кўзлаш билан бирга яҳудий давлатининг манфаатини ҳимоя қилишини ҳам яхши биладилар.
Британия Фаластин давлати масаласида Америкага ён босишга қандай мажбур бўлса, Ироқни босиб олиш ва ўз агенти Саддам Ҳусайнни қулатиш масаласида ҳам унга ён босишга шундай мажбур бўлди. Негаки у Америка нафаси билан бўлса-да, ўзининг йирик давлатлигини ушлаб қолувчи айрим ютуқларни сақлаб қолиш илинжида эди.
Шунингдек, Америка Кўрфаз давлатларининг барчасидаги, Яман ва Иорданиядаги Британия нуфузининг ёнига ўзининг қуюққина нуфузини ҳам киритиб олди. Айни пайтда Шимолий Африка ва Туркиядаги Британия ва Франция нуфузлари билан рақобатлашишнинг уддасидан чиқди. Шу билан Америка 24 давлатдан кўпроқ Яқин шарқ минтақаси давлатлари устидан ҳақиқий назоратчига айланди. Британия эса айрим ушоқларга эришиш учун Американинг кетидан югуришга, парда ортидан унга қарши иш қилишга мажбур бўлди. Худди илгариги
96-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|