Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Энди оламнинг йирик давлатлар дастидан тортаётган машшаққатига келсак, бу офат давлатнинг йирик давлат бўлишидан эмас, ана шу йирик давлатнинг манфаатларни бўлиб олиш устида уюшишидан келиб чиқяпти. Балонинг боши мана шу уюшиш бўляпти. Шунга кўра, уни бартараф этиш учун эътиборни давлатнинг йирик давлатлигига эмас, йирик давлатларнинг уюшаётганига қаратмоқ лозим. Йирик давлатларнинг илк уюшмаси «Муқаддас иттифоқ» бўлганди. У манфаатларни ўзаро тақсимлаш, иттифоқчи шоҳларнинг тахтини мудофаа қилиш, бу шоҳлар ёки улар келишиб олган ишларга қарши чиқувчи ҳар қандай исён ҳаракатини бостириш, жаҳондаги хоҳлаган давлатга тинчликка ёки низомга рахна соляпсан, деган баҳона билан дахл қила олиш мақсадида тузилганди. Шунинг учун бу уюшма жаҳон учун ҳам, Европанинг ўзи учун ҳам бир фалокат бўлди. Тўғри, Европа халқлари унинг таъсир кучини синдира олиб, қўзғолонлар кўтардилар, қарорларини бекор қилдирдилар. Бироқ, манфаатларни тақсимлаб олиш учун йирик давлатларнинг уюшиш фикри ҳозирга қадар жаҳонда ҳукмронлик қилиб келяпти. Франция қўзғолон кўтариб, қиролликни ағдарди ва жумҳурият бўлганини эълон қилди. Белгия қўзғалиб, Голландиядан ажралиб чиқди ва мустақил бўлди. Немис халқи майда давлатчаларга бўлиниб ётарди. Уларга барҳам бериб, Германия бирлигини барпо қилди. Буларнинг ҳаммаси беш подшоҳ уюшмасига қарши қилинган ишлар эди. Кейинчалик бу йирик давлатларнинг ўзлари низомларини ўзгартириб, халқаро блок фикрини маҳкам ушлай бошладилар. Биринчи жаҳон урушига, Иккинчи жаҳон урушига ҳам олиб борган омил мана шу блок бўлди.


Тўғри, Америка ва Cовет иттифоқи биргаликда иттифоқ тузиб, икки лагерни, яъни капиталистик ва коммунистик лагерларни йўқ қилиб, учинчи жаҳон уруши хавфини бартараф қилдилар. Хрушчёв билан Кеннеди 1961 йил Венада шу ҳақда битим тузишди. Бироқ, улар бу ишни янги уюшма орқали амалга оширишди. Шунинг учун улар йирик давлатлардаги уюшиш фикрини ҳал қилган ҳисобланмайдилар. Аксинча, улар бу уюшмани янги бир уюшиш орқали ўз манфаатлари томон буриб, янги бир хавфни пайдо қилдилар. У жаҳоннинг икки гигант давлат ўртасида тақсимланишидан иборатдир. Хуллас, улар халқаро уюшишни ҳал қилиш ўрнига бадтар чигаллаштириб юборишди, мустаҳкам уюшмага айлантиришди. Майда давлатларнинг ўз масалаларини

 

134-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147