Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

давлатдан ажратиш эътиқодига қарши моддий ривожланиш ақидаси билан чиқди. Бу ақиданинг ўзи хато, инсон табиатига тўғри келмайди. Шунинг учун капиталистик жамиятлар уни қабул қилишмади. Капитализм мафкурасидаги шахсларнинг ҳаёт йўлларига таъсир қилмади. Негаки моддий ривожланиш эътиқодидаги кишига динни давлатдан ажратиш мафкураси татбиқ қилинишининг зиёни йўқ. Зеро, динни давлатдан ажратиш эътиқодини Худонинг борлигини тан олувчи ҳам, инкор қилувчи ҳам қабул қилаверади. Чунки у иймонни ҳам, иймонсизликни ҳам англатмайди. Давлат ишларига динни аралаштирмасликни билдиради, холос. Бу нарса моддий ривожланиш эътиқодидаги одамнинг ҳаёт йўлига таъсир қилмайди. Шу туфайли коммунистик эътиқод капиталистик жамиятларга таъсир ўтказолмади. Уларда ҳеч қандай ўзгариш ясолмади. Коммунизмнинг капитализмга қарши туриши Карл Маркс ва ундан кейинги коммунист файласуфлар фикрлари билан бошланган. Шахслар, жамоалар бу фикрларни қабул қилишган, бироқ ўқиб ўрганишнинг ўзи билан бутун бошли халқ уни қабул қилиб олавермаган. Бунинг устига унинг коммунистик давлат сифатида шаклланиш йўли хато, хаёлий йўл бўлган. У давлат курашини давлатсизликка олиб борувчи йўл, деб билгани учун хатодир. Умумжаҳон инқилобини ясамоқчи бўлгани учун хаёлийдир. Саноати ривожланган халқлардан бошлаб, бутун оламга оммалаштирмоқчи бўлди. Шунинг учун Ленин уни изоҳлаш баҳонаси билан унга амал қилмасликка мажбур бўлиб, коммунистик давлатни Россияда қурди. Ўша пайтда Россия саноат жиҳатидан Европадан қолоқ эди. Орадан 30 йилдан ошиқроқ вақт ўтиб, Лениннинг издошлари энг йирик мустамлакачи давлат Америка билан, яъни мустамлакачилик билан иттифоқ тузишди. Оқибатда коммунизм батамом қулади. Асосий коммунистик давлат йўқ бўлди. Кўзлаган ғоялари пучга чиқди. Шунга кўра, капитализмга қарши курашиш ва мустамлакачиликни тугатиш учун бошқа йўл қидириш керак. Бу ишга ёлғиз Ислом қодир. Мустамлакачиликни йўқ қилиш, капитализмни қулатишнинг ягона чораси фақат удир. Бунинг учун коинот, инсон ва ҳаёт хусусидаги умумий фикрни умумжаҳон музокара майдонига олиб чиқиш ва халқаро урфни ихтиёрий тарзда ижро этиш асосига қурилган халқаро жамоа уставига киритиш лозим. Коинот, инсон ва ҳаёт хусусидаги умумий фикрнинг умумжаҳон миқёсда муҳокама этилиши тушунчаларни ўзгартиради. Хатоларни тузатиб, халқаро урфни ўнглайди. Мустамлакачилик ҳаёт ҳақидаги муайян нуқтаи назардир. Модомики шу нуқтаи назар ўзгармас экан, у ҳеч қачон

 

137-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147