Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

вазиятни ҳам ўзгартириб юборди. Гап шундаки, бу икки лагер 1956 йилдан бошлаб безовта бўла бошлади. Ривожланишга киришиб, лагерларни батамом парчалаб ташлади. Оқибатда икки лагер икки давлатга айланди, қолди: Қўшма штатлар ва Совет иттифоқи. Бу икки давлат ўз лагерларидаги бошқа давлатлар билан мутлақо ҳисоблашмай қўйди.


Коммунистик лагер ҳақида тўхталадиган бўлсак, коммунистик давлат миллий асосга эмас, мабдаий асосга қурилган. Бунинг маъноси, бутун ер юзи коммунистик давлат бўлиши керак, дегани-дир. Бу асос икки ишни тақозо қилади: 1. Доимий ички сафар-барлик ҳолатида бўлиш ҳамда социализмни ёйиш учун иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан жиддий тайёргарлик кўришдир. Бунинг учун халққа сиёсий жиҳатдан ҳам, иқтисодий жиҳатдан ҳам мудом қаттиқ босим ўтказиб туриш лозим бўлади. Шунинг учун ҳам коммунистик давлат рус халқининг босинқирашига, даҳшатли тушига айланди. Рус халқи ўзининг камолий эҳтиёжлари у ёқда турсин, ҳатто айрим зарурий эҳтиёжларини ҳам қондира олмасди. Ҳамма бойлик социализмни дунёга ёйиш йўлида сарфланарди. 2. Барча Ғарб давлатларига нисбатан - уларни капиталистик, импе-риалистик давлатлар деган эътибор билан - қаттиқ душманлик ҳолатида туриш, ҳар доим совуқ уруш оловини ёқиш ва ҳар онда қизғин урушга тайёр туришдир. Худди мана шу нарса дунёни бир-бирига очиқ-ошкор душманлик қилувчи икки лагерга ажратиб юборди. Вазият шу қадар қалтис эдики, ҳар онда ҳақиқий уруш бўлиб кетиш эҳтимоли бор эди. Бироқ, коммунизмнинг чидаб бўлмас даражадаги бузғунчиликлари назариясининг охиригача боришига имкон бермади. Ўтган асрнинг 50-йиллари охирига келиб, ҳокимиятнинг янги мактаби очилди ва коммунизмни Россия манфаатларига тўғри келадиган янгича тарзда талқин қила бошлади. Бу талқин коммунизмдан кўра миллатчиликка яқинроқ эди. Ички сиёсатда одамларга бироз кенглик берилди. Иқтисодий жиҳатдан эса босим камайтирилди. Одамлар аста-аста истеъмол молларига эга бўла бошладилар. Ташқи сиёсатда эса Америка билан яқин бўлишга, алоқаларни мустаҳкамлашга уриниш бошланди. Совет иттифоқи билан Америка ўртасида ўзаро урушни тақиқлашга иттифоқ тузиш учун шошилинч мулоқотлар бўлиб ўтди. Бора-бора мулоқотлар майдони кенгайиб, барча ихтилофли халқаро масалаларни ўз ичига оладиган бўлди. Мулоқотлар пишиб етилгач, 1961 йилнинг июнида Хуршчёв билан Кеннеди ўртасида ўта муҳим учрашув бўлиб ўтди. Унда барча халқаро масалалар устида умумий битим тузилди. Шу билан Совет иттифоқи коммунизм билан капитализм ўртасидаги доимий душманлик мафкурасидан воз кечиб, капиталистик маънодаги ўзаро тотувлик мафкурасини қабул қилди.

 

35-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147