Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

халқаро полицияси ҳисобларди. Миллатлар лигаси тузилганидан кейин ҳам ҳолат шундай давом этаверди. БМТ ташкил қилингач, капиталистик давлатлар ўзларини жаҳоннинг қонун ва низомини ижро этувчи халқаро полицияси қилиб белгиладилар. Америка ва Британиянинг 1958 йилдаги Яқин шарққа аралашувлари Америка қўшинининг Ливанга, Британия қўшинининг Иорданияга жойлаштирилиши, уларнинг 2003 йилдаги Ироққа қилган босқини шунга бир мисолдан бошқа нарса эмас. Бу иш нақадар қабиҳ. Олам Европа тушунчасидаги халқаро оила дастидан, халқаро қонун дастидан не кўйларга тушмаяпти. Бас, шундай экан, дунёни бахтсизликдан халос этиш учун бу масалани ҳал қилмоқ лозим.


Энди бу масалани ҳал қилишга тўхталадиган бўлсак, халқаро жамиятда халқаро жамоани вужудга келтириш шарт бўлиб қолса, халқаро жамиятнинг оддий жамиятга таққосламаслик лозим бўлади. Оддий жамият шикоятларни қабул қиладиган, даъволарни кўриб чиқадиган, келишмовчиликларни бартараф этадиган вужудга эга бўлиши шарт. Шунинг учун ҳар бир жамиятнинг давлати, султони, қонуни, мажбурий ижроси бўлмоғи даркор. Халқаро жамият эса шахслардан эмас, ўзаро муносабатга киришувчи мажмуалардан иборатдир. Ҳар бир мажмуа мустақиллик ва мутлақ танлаш ҳуқуқига эга. Унга нисбатан ҳар қандай ташқи мажбурлаш ундан мустақилликни тортиб олиш деганидир. Бу айни қулликнинг ўзидир-ки, мустамлакачиликда, зўравонликда ўз ифодасини топади. Бу мажмуа ёки бу давлатга ўз қарорини ижро этишни ман этиш, уни кишанлаш, ишдан чиқариш, яроқсиз аҳволга келтириш деганидир. Шунинг учун мажмуалар устидан битта куч мажмуанинг салтанатидек, салтанат бўлиб вужудга келиши мумкин эмас. Бошқачароқ қилиб айтганда, халқаро жамият ишларни бошқариш ваколатига эга бўлган ҳокимият остидаги бир мажмуага айланиши тўғри бўлмайди. Яъни, бир неча давлатларга ҳукмронлик қилувчи оламшумул давлатнинг юзага келиши мумкин эмас. Бир неча мажмуалар устидан бошқарув ҳуқуқига эга бўлган оламшумул давлатнинг бўлиши ҳам жоиз эмас. Балки мажмуалар ўз вужуди, бошқариш ва танлаш ҳуқуқига эга бўлган мажмуалар бўлиб қолмоғи лозим. Борди-ю, бу мажмуалардан халқаро жамоа тузиш шарт бўлиб қолса, у оламшумул давлат бўлмаслиги керак. Бу жамоа ўз ихтиёри билан хоҳловчилар томонидан таъсис этилиши даркор. Уни муайян тушунчаларга эга бўлган ёки бошқалардан устун турувчи қувватга эга бўлган бир муайян давлат тузмаслиги керак. Балки уни барча хоҳловчилар ихтиёрий тарзда таъсис этадилар. Бу ишда уларнинг тушунчалари, куч-қувватлари ва

 

130-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147