Франция ва Россия Германиянинг кучини кўрсатиб, уларга таҳдид солаётганини, Ироқдаги Ислом диёрининг нефтларини олиб қўйиши, Эрон ва Араб жазирасидаги нефт борасида Англияга ҳам хавф туғдираётганини кўришгач, ўзаро иттифоқ тузиб, унга қарши уруш эълон қилдилар. Усмоний давлат урушда бу иттифоқдошлар-га қарши Германия тарафига ўтди. Уруш иттифоқдошлар ғалабаси билан якунланди. Кейин Россия иттифоқдан чиқиб, унда Франция, Англия ва Америка қолди. Америка ҳам бир чеккага чиқиб олди. Майдонда Англия билан Франция қолди. Бу икки давлат ўзаро мустамлакачиликни тартибга солиш, қуролли тўқнашувнинг олдини олиш учун Миллатлар лигасини ташкил қилишди. Бироқ, бу лига ўта зиддиятли ҳолатда дунёга келганидан ташқари оқсоқланарди ҳам. Негаки йирик давлатлар сиёсати ўзгармаганди. Сулҳ анжуманида ҳаммасининг ташвиши турли кучлар ўртасидаги мувозанатни юзага келтириш, ўз манфаатларини ҳимоялаш, Германия ва Усмоний давлат мулкларини тақсимлаб олиш эди. Мустамлакачи давлатлар ўз суверенитетига тил тегизтирмасди, мустамлакаларини сақлаб қолган эди. Унга «мандат (ваколат) остидаги давлатлар», деган алдоқчи ном билан янги хилдаги мустамлакаларни қўшишди. Оқибатда Миллатлар лигаси халқаро тотувлик ва тинчлик ўрнатишга уринишида каловланиб қолди. Тинчликни, яъни мустамлакалар устида низо чиқмасликни кафо-латлаш учун халқаро битимлар тузишга ҳаракат қилди. Масалан, бу лига ҳомийлигида 1924 йилда Женева протоколи имзоланди. Ундан мақсад низоларни тинч йўл билан бартараф этиш ва ҳукм сўраб Миллатлар лигасига мурожаат қилишга мажбурлаш эди. 1925 йилда эса Локарно шартномалари тузилиб, икки тарафлама кафолат ва муштарак ҳамкорлик йўлга қўйилди. 1928 йилда Келлог-Брайнд шартномаси тузилиб, урушни қўллаш тақиқлан-ди. 1928 йилда Женева шартномаси тузилди. У, хусусан, мажбу-рий ҳакамликка доир бўлди. Лекин бу битимларнинг барчаси Миллатлар лигасининг муваффақиятсизлигини тўхтатиб қололма-ди. Унинг кўз ўнгида бир неча урушлар олови ёнди. 1933 йилдаги Хитой-Япония уруши, 1936 йилдаги Италия-Эфиопия уруши, Гер-маниянинг 1939 йилда Австрияни, худди шу йили Чехословакия-ни, 1939 йилда Полшани босиб олиши, худди шу йили Иккинчи жаҳон урушининг келиб чиқиши ана шулар жумласидандир.
29-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|