| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДАГИ КУРАШ САБАБЛАРИ
Тарих тонги отгандан бошлаб қиёмат кунига қадар давлатлар ўртасида фақат икки сабабга кўра кураш чиқади. Бири - ҳукмронлик ва манманлик муҳаббати, иккинчиси - моддий манфаатлар ортидан чопиш. Муҳаббат миллат ва элат ҳукмронлиги ҳамда мабда ҳукмронлиги ва уни ёйиш муҳаббатларига бўлинади. Масалан, Германия нацизми билан Италия фашизмида миллат ҳукмронлиги муҳаббати бўлса, Ислом давлатида 1300 йилга яқин, коммунизм давлатида эса 30 йиллар атрофида мабда ҳукмронлиги муҳаббати бўлган. Энди бошқа бир давлат кучининг ўсишини чеклаб қўйиш сабабига тўхталамиз. Масалан, Наполеонга, Ислом давлатига, Германия нацизмига қарши шундай қилинганди. Бу сабаб ҳукмронлик муҳаббати сабабининг бир кўринишидир. Негаки у бошқалар ҳукмронлигига қарши туришдир.
Ислом давлати ва Совет иттифоқи завол топиши билан бутун оламни бошқарувчи сабаб моддий манфаатлар кетидан чопишнинг ёлғиз ўзи бўлиб қолди. Ислом халқаро курашга таъсир кўрсатувчи буюк давлат сифатида қайта тикланиб, ўзи билан бирга мабда ҳукмронлиги ва уни ёйиш муҳаббати сабабини олиб келгунига қадар шундай бўлиб қолаверади.
Давлатлар ўртасидаги кураш сабабларининг энг хатарлиси турли шакллардаги мустамлакачилик сабабидир. Кичик урушларнинг ҳам, ҳар икки жаҳон урушининг ҳам, Кўрфаз урушларининг ҳам, Африка урушларининг ҳам, Афғонистону Ироқ урушларининг ҳам боиси ўша. У ҳамон дунёдаги тангликларга, беқарорликларга сабаб бўлиб келмоқда.
Бугунги кунда Америка, Британия, Франция, Россия ўртасидаги Ироқ, Афғонистон, Яқин шарқ муаммолари атрофида кечаётган яширин ва ошкора талашиб-тортишувлар мустамлакачилик ва манфаатдорлик мақсадида қилинаётган ишлардир. Демак, ресурслар устида низолашиш, нуфуз талашиш, ҳукмрон бўлишнинг барча шакллари ва турлари бўйича рақобатлашишдан иборат мустамлакачилик ҳозирги халқаро курашда ўз ҳукмини ўтказмоқда.
Аслини олганда йирик давлатлар ўртасида сиёсий курашни моддий манфаатлар кетидан қувиш ва айниқса мустамлакачилик очкўзлиги келтириб чиқарган. Бу кураш ўз навбатида маҳаллий ва жаҳон урушларига олиб борган. Урушларни хаспўшлаш мақсадида тинчлик, барқарорлик деган шиорлар ўйлаб топилган. Шундай қилиб, хавфсизлик ва тинчликни сақлаш баҳонаси дунёга келган.
44-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|