Англия келишув даврида Германия билан алоқасини мустаҳкамлашга, Америка билан Совет иттифоқи ўртасидаги Германиянинг ривожланиши ва кучайишига қарши тузилган анжуманлардан хабардор бўлишга интиларди. Кейинчалик 1971 йилдаги Помпиду билан Эдвард Хес ўртасидаги узундан-узун учрашувлар оқибатида Европа умумий бозорига қўшилишга қарор қилди. Бу иш Британияда қаттиқ ички қаршиликка учради. Британия Совет иттифоқи қуламасидан аввал ҳам, қулаганидан кейин ҳам икки гигантга қарши туриш учун Европадан куч олишга ҳаракат қиларди. Бироқ, у Америкага нисбатан очиқ душманлик позициясида турмади. Бунинг илдизи босқичма-босқичлик заруратига бориб тақалади. Негаки Европа умумжаҳон кучга айланиш йўлидаги илк қадамини босганди. Бу йўл хавф-хатарга тўла эди. Муваффақият қозонмаслик ҳам эҳтимолдан узоқ эмасди. Айниқса халқаро ўйиндаги кучли тараф бўлган Америка Франция билан Германиянинг мақсадларидан сергак тортиб, мудом уларнинг режаларини пучга чиқаришга ҳаракат қиларди. Фурсат келиши билан бу ишнинг уддасидан ҳам чиқишига қодир эди. Хуллас, Британиянинг бугунги сиёсати бир оёқни Европага, иккинчисини эса Америкага қўйиш асосига қурилган. У топган жойидан уддалаганича манфаат овлайди.
78-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|