Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шарқий Европа давлатларининг барчасидаги ҳукмронлигини йўқотди. Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Украина, Белоруссия, Молдавия ва мусулмон Ўрта Осиё жумҳуриятларидаги ҳукмронлигининг ҳам бир қисмидан ажралди. Қозоғистондан бошқа жойга хожалик қилолмай қолди. Болтиқ бўйи давлатларидаги, яъни Латвия, Литва ва Эстониядаги ҳукмронлигидан эса аллақачон маҳрум бўлиб улгурди.
Хуллас, Россиянинг Европага нисбатан тутган сиёсати Россиянинг ўзи режалаштирган ва ҳаракат қилган даражада европалашишига йўл қўймади. Эҳтимол, бунинг сабаби унинг Евроосиё давлати эканига бориб тақалар. У бутунлай Европага оид ҳам бўлолмайди, айни пайтда Осиёга оид бепоён майдони билан ҳисоблашмай ҳам кетолмайди, айни дамда Европадан ташқаридаги салмоқли муносабатлари ва манфаатларидан воз ҳам кечолмайди. Хуллас, у ўзининг бепоён майдонини чегаралаш билан овора. Сочилиб кетган бу давлат фақат Европа томонгагина таяна олмайди.
Шундай қилиб, Америка, Британия, Франция ва Россия каби йирик давлатларнинг халқлари билан, йирик давлатлигига қайтиш, Хилофати Рошидани қуриш арафасидаги Ислом уммати билан, йирик давлатлигига қайтиши кутилаётган немис халқи билан танишиб чиқдик. Буюк иқтисодий таъсир кучига эга бўлган япон халқи ҳақида ҳам сўз юритдик.
Бу халқларнинг халқаро сиёсатга таъсир кўрсатиши ва ундан таъсирланиши жаҳоннинг буюк муаммоларига дуч келган пайтларида намоён бўлади.
1. Европа масаласи
Европа муаммоси узоқ асрлардан буён жаҳоннинг бирламчи муаммоси бўлиб келяпти. У йирик давлатларга ҳам, улар ўртасидаги мувозанатга ҳам, умумжаҳон мустамлакачилик ҳукмронлигига ҳам, унинг ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ва сақофий кўламига ҳам тааллуқлидир. Бу қадим муаммо жаҳон тинчлигига энг кўп хавф солади.
Аввало, унинг қадимийлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, халқаро қонуннинг келиб чиқишига сабаб бўлган халқаро оила ёки халқаро ҳамжамиятни дунёга келтирган айнан шу муаммодир. Европа Исломга қарши бўлгани туфайли халқаро оила унинг насроний давлатларидан тузилган. Наполеонга зарба бериш ва Франциянинг кенгайишига йўл қўймаслик учун «муқаддас иттифоқ» пайдо бўлган. Германияни Яқин шарқ нефтини олишдан қайтариш, кучини кесиш мақсадида Биринчи жаҳон уруши юзага
74-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|