Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

вақт ўтиши билан яна қайта шу мақомга эришиши мумкин. Айрим халқаро муаммолар хусусидаги Франция билан қилаётган ҳаракатлари шуни кўрсатиб турибди.


Хитойни - аҳолиси сони 1,2 миллиард бўлишига, Россиянинг у билан ҳисоблашишига, Американинг ҳам уни халқаро ҳисоботларга киритишига қарамасдан халқаро сиёсатга - жаҳон ёки унинг кўп минтақаларига таъсир кўрсатувчи йирик давлатлар қаторига киритиш қийин. Бунинг икки сабаби бор: биринчидан, у бирон кун ҳам буюк давлат бўлмаган, бирон даврда ҳам халқаро сиёсатга таъсир ўтказмаган. Бундан ташқари, коммунистик давлатга айланганидан то ҳозирга қадар коммунизмни дунёга ёйиш, жаҳоннинг турли минтақаларига таъсир ўтказиш хусусида бош қотирмаган. Унинг ҳамма ташвишлари ўз иқлими билан чекланган. Айниқса Африкада, айрим Осиё давлатларида олиб борган сиёсий уринишлари муваффақиятсиз, натижасиз чиққанидан кейин бундай ишларни давом эттиришга ботинолмасдан, асл муҳитига қайтиб қўя қолган.


Ҳиндистоннинг аҳолиси сони 935 миллиондан юқори бўлса ҳам, ядровий қуролларга эга бўлса ҳам, халқаро сиёсатга деярли ҳеч қандай таъсири йўқ. Шунга биноан уни йирик давлат, деган хаёлга боришнинг ўзи хато. Япония Иккинчи жаҳон урушидан олдин меҳварлик даврида халқаро сиёсатга таъсир кўрсатар эди. Лекин у Италияники каби муваққат таъсир эди. Шунинг учун у ҳам, Италия ҳам йирик давлатлар сирасига кирмайдилар.


Ислом уммати салиб юришига қадар йирик давлат бўлган. Салиб урушини бир ёқли қилишга муваффақ бўлганидан кейин яна қайта ўша мақомини эгаллаган. То XIX асрга қадар халқаро сиёсатга ўз таъсирини ўтказиб келган. Кейин таъсири сусайиб, XX аср бошларида, Биринчи жаҳон урушидан сўнг давлати қулаган.


Бироқ, йирик давлат асослари бу умматнинг ичида ҳамон яшириниб ётибди. Ўтган асрнинг охирларидан бошлаб қайта гуллаб-яшнашининг нишоналари кўрина бошлади. Ҳозир тонги отиш арафасида турибди. Оллоҳнинг изни ила яқин кунда йирик давлатга, йўқ-йўқ, биринчи давлатга айланажак!


Шунга кўра, бу халқлар ва давлатлар билан танишмоқ лозим. Чунки улар дунёнинг улкан муаммоларига таъсир ўтказадилар:


Биринчидан, энг йирик тўрт давлат: Америка, Британия, Франция ва Россия.

 

51-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147