Женева анжумани ўтказилиши ҳақидаги қарорга эришди. Женева анжуманида ҳам зафар қучди. Хуллас, анжуманлар Американи заифлаштириб, Совет иттифоқини кучайтириб борди. Англия ўз муаммоларини ҳал этиш учун Америка билан алоҳида, БМТдан ташқарида анжуман ўтказишга уринди ва Бермуд оролида анжуман ўтказди, лекин у муваффақиятли чиқмади. Шундан кейин Ғарбий лагер давлатлари ўртасида ҳеч қандай анжуман ўтказилмади. Америка билан Англия ўртасидаги анъанавий учрашувлар билан чекланилди. Америка БМТдан ташқарида анжуман ўтказиш, унинг мавқеини ва халқаро майдонда эгаллаб турган ўрнини заифлаштириб юборишини англаб, айниқса 1961 йилги Вена учрашувидан кейин Совет иттифоқи билан иттифоқ тузгач, БМТдан ташқарида анжуман ўзказилишига рози бўлмай қўйди.
Йирик давлатлар майда давлатлар ўртасида ёки ўзлари билан майда давлатлар ўртасида тузадиган иттифоқ ёки шартномалари ҳам бор. Бундай иттифоқлар халқаро курашнинг бевосита қуроли эмас, балки мустамлакачилик ёки уни юзага келтираётган йирик давлатнинг кучайиши воситалари деб эътибор қилинади. Масалан, Ироқ билан Туркия ўртасида тузилган иттифоққа ва Иккинчи жаҳон урушидан олдинги Саъдобод иттифоқи номли иттифоққа Англия бош-қош бўлганди. Бундан мақсади ўша давлатлардаги нуфузини мустаҳкамлаш, Франция ва Совет иттифоқи каби бошқа
47-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|