Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
янги мустамлакаларини барпо қилиш мақсадида кирган. Бинобарин, Германия сиёсати айримлар ўйлаганидек, ёлғиз Гитлер сиёсатигина эмас, мустамлакачиликдир. Бугунги Германия мустамлакачиликдан кўп ҳам узоқлашиб кетгани йўқ. У, гарчи бевосита мустамлакачиликдан маҳрум этилган бўлса-да, иқтисодий мустамлакачиликнинг илк қалдирғочидир. Ҳа, у иқтисодий жиҳатдан кенгайиб бормоқда. Хусусан, Шарқий Европа давлатлари минтақаларида мумтоз иқтисодий назоратни ўрнатмоқда.
Энди ҳокимият низомига келадиган бўлсак, ундаги истибдод жиҳати демократияни даъво қилишига қарамасдан кундек кўриниб турибди. Қадимги ва ҳозирги Германия ҳокимларининг барчаси тутаётган ишларда истибдод кўзга ташланади.
Биринчи жаҳон урушидан кейин Германия оғир шароитларга тушиб қолган бўлса-да, уларни енгиб ўтиб, қайтадан йирик давлатга айлана олди. Бунда унга икки омил кўмак берди. Биринчиси - фарзандларидаги фикрий сезгирлик. Шу сезим уларни қайтадан йирик давлат бўлиш учун ҳаракат қилишга ундади. Иккинчиси - Англиянинг Германия билан Франция ўртасидаги халқаро мувозанатни издан чиқармоқчи бўлиб, Германияни яширин тарзда қайтадан Франция билан рақобатлашишга ундаши бўлди. Бу нарса Германиянинг қайтадан йирик давлат бўлишига имконият яратиб берди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса унга кўмак берувчи ҳеч қандай омил юзага келмади. Чунки иттифоқдошларнинг беистисно барчаси унинг қайта тикланмаслиги учун ҳамма кишанларни ишга солишди. Унинг қайта тикланишига тўсқинлик қилувчи асосий омиллар қуйидагилар: Биринчи омил шуки, унинг фарзандлари ҳарбий саноатни қўйиб, иқтисод билан шуғулланишди. Бинобарин, бор эътиборларини халқаро сиёсатга таъсир ўтказишга эмас, иқтисодий жиҳатга қаратишди. Бу нарса уларнинг ҳис-туйғулари ва фаолиятларини йирик давлат бўлишга замин ҳозирловчи ва самарали сиёсий мавқени эгаллашга имкон берувчи ҳарбий саноатдан буриб юборди. Иккинчи омил шуки, Совет иттифоқи Германиянинг ўзи учун хавфли эканидан доим сергак турди. Бу хавф уни бирон лаҳза ҳам тарк этмади. Шунинг учун Германияга қарши шафқатсиз, муросасиз, кескин сиёсат олиб борди. Мақсади Германияни батамом мажақлаб ташлаш эди. Шунга кўра, Германиянинг барча уринишларини чиппакка чиқарди. Американинг 1955 йилдан кейин Германия ҳарбий соҳасини жонлантиришни қабул қилгани муваффақиятсиз чиққани ҳам мана
54-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|