Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ва яхши фазилат ўрнини манфаатдорлик ва мустамлакачилик омили эгаллади. Капитализм мабдаси уни мустамлакачилик сари етаклади. Узлатидан чиқиб, халқларни мустамлака қилишга, дунёни ўз ҳукмронлиги ва нуфузига бўйсундиришга киришди. Энди уни яна узлатига фақат куч билан қайтариш мумкин. Зеро, капиталистик мабда уни батамом эгаллади. Ҳаётининг бошқарувчисига айланди. Ўзи манфаатдорликдан бошқа нарсани ўйламайдиган бўлиб қолди. Устига-устак ғурур ва ман-манлик ботқоғига ботди.


Америка Европа давлатларининг, хусусан Англиянинг мустамлакаси эди. Бир неча давлатларга бўлинарди. Дастлаб, инглиз мустамлакачилигини бироз юмшатишга ҳаракат қилди. Кейин эса озодлик урушига кириб, инглизларни диёридан ҳайдаб чиқарди. Шундан сўнг бу давлатлар иттифоқ тузиб, битта давлат ташкил қилишга келишдилар. Бу нарса амалга ошди ҳам. Сўнгра, қолган давлатларни ҳам гоҳида ўз ихтиёри билан, гоҳида ҳарбий куч билан ўзига қўшиб олиб, штатларга айлантирди. Ва ниҳоят ҳозирги ҳолатига келди. Ҳозирда у 51та штат (50 штат ва Колумбия округи)дан иборат. Халқаро майдонда энг кучли давлатга айланиб, Американинг ҳар иккала қитъасини Европа давлатларининг ҳужумидан ҳимоя қила олди. Ва Янги олам деб аталувчи бошқа оламга айланди. У бойлиги кўп диёрда вояга етган ғайратли халқ қўли билан барпо этилди. АҚШ ўзининг ҳокимият низомини тузди. Гарчи у демократик низомлар сирасига кирса-да, чуқур тафаккур, ҳокимият маъносини амалда англаш билан тузилиб, бутун инсоният учун мўлжалланган эди. Идеал-намунали ҳокимиятни мантиқий тасаввур қилмади, аксинча уни амалий тарзда идрок этди. Бу нарса жумҳурият президентини сайлаш, унга берилган кенг ваколатлар, давлатдаги роли, давлат аппаратидаги мансабдорлар ваколатларини белгилаш, иттифоқ низоми бўлишига қарамасдан давлатнинг кучли якдиллик асосига қурилиши, президент ва давлат аппаратини сайлашда халққа улкан имкониятлар берилиши каби ишларда ўз аксини топди. Бу ишлар давлатнинг кучайиши ва тез суръатда ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Иккинчи жаҳон урушидан олдинги узлатидан чиқиб, дунёни бошқаришда қатнашишга, яна ҳам тўғрироғи, уни ёлғиз ўзи бошқаришга ҳаракат қила бошлади. 1961-1979 йилга қадар бошқарувни душмани Совет иттифоқи билан баҳам кўрди. Бошқа йирик давлатлар четга сурилди. Келишувдан, Совет иттифоқи билан шерикчилик қилишдан кўзланган мақсадлар амалга ошиб, унинг айрим салбий жиҳатлари

 

58-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147