Сиёсий онгни шахсларда ва умуман умматда пайдо қилиш йўли сиёсий маънодаги сиёсий сақофатлаштиришдир. Бу иш исломий фикрлару ҳукмларни ўргатиш орқали амалга ошадими, сиёсий ҳодисаларни кузатиш орқали амалга ошадими, фарқи йўқ. Исломий фикрлар ва ҳукмлар фақат назарий жиҳатдан эмас, воқеларга солиб ўргатилади. Сиёсий ҳодисалар журналист ва тадқиқотчи каби хабару маълумот йиғиш учун эмас, муайян нуқтаи назардан қаралиб, унинг устидан ҳукм чиқариш учун ёки уни бошқа ҳодисалару фикрларга ё олдиндаги сиёсий ишларга боғлаш учун кузатилади. Мабда ва сиёсат билан сиёсий сақофатлаштириш - мана шу. Уммат ва шахсларда сиёсий онгни вужудга келтириш йўли ҳам - шу. Исломий умматни даъватни оламга олиб чиқиш, одамларга ҳидоятни етказишдан иборат бўлган асл вазифасига ундовчи омил ҳам - шу. Шунинг учун сиёсий онгни уммат ва шахсларда вужудга келтиришнинг йўли сиёсий сақофатлаштириш бўлади. Шундан кўриниб турибдики, Ислом умматини кенг кўламда сиёсий сақофатлаштирмоқ лозим. Зеро, умматда сиёсий онгни пайдо қиладиган, уни кўп сонли моҳир сиёсатчиларни етиштириб чиқарувчи заминга айлантирадиган омил - мана шу.
147-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|