Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

унинг кучи номига эмас, ҳақиқий экани аён бўлади. Америка халқи кўҳна халқ бўлмаса-да, турли ўлкалардан келган шахслар ва жамоалардан иборат бўлса-да, уларни фуқаролик риштаси маҳкам боғлаб туради. Ҳатто бир неча йил яшаб, кейин фуқароликни олган ажнабий ҳам ўша давлат, халқ ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга асл фуқародан ҳам кўра кўпроқ ҳарис бўлиб қолади. Бу одамлар ўртасидаги муносабатларда ўз аксини топган мамлакат куч-қудратининг мевасидир.


Энди бу диёрнинг ташқи сиёсатига тўхталадиган бўлсак, у бойларнинг, монополистик ширкат эгаларининг сиёсатидир. Лўнда қилиб айтганда, ғирт мустамлакачилик сиёсатидир. Унда олий қадриятлар учун ҳеч қандай жой йўқ. Сиёсатчилари ҳар қанча содда, гўл кўринмасинлар, дунёдаги кўпчилик сиёсатчилардан кўра чуқур фикрлайдилар. Тез ўзгартириш, хилма-хил услублар қўллаш ва муаммоларни тез ҳал қилишда етук иқтидорга эгадирлар. Олий сақофат ёнидаги мустамлакачилик ишқи уларнинг сиёсий фаолиятларига таъсир кўрсатса керакки, бошқа диёрларга ўзларининг бир экинзори сифатида қарайдилар, қачонлардир йирик ҳисобланган давлатларни Америкадек нуфузли бўлишга нолойиқ, деб топадилар. Улар бу йирик давлатларнинг «истеъфога чиқиб, дам олишлари» ва кучлилар салтанатига дунёнинг қолган қисми бўйсунганлигига рози бўлишлари учун аллақачон вақт келди, деб ҳисоблашади.
Бугунги Америка улкан ядровий қурол-яроғ арсеналига эга. Америка бу қуроллар бўйича барча ядровий давлатлар тўпланганида ҳам улардан бир неча баробар устунлик қилади. Американинг ҳарбий сарф-харажатлари бошқа йирик давлатларники билан солиштирилганда қанчалар устун эканлиги намоён бўлади. Масалан, 2002 йилда йирик Ғарб давлатларининг ҳарбий харажатлари қуйидагича бўлган:


Британия                     35 миллиард доллар

Франция                      32 миллиард доллар

Германия                    23 миллиард доллар

Жами              90 миллиард доллар
Американинг ўзи эса 350 миллиард доллар сарфлаган. Сифатдаги фарқни айтмаса ҳам бўлаверади. Айрим хабардор кишиларнинг фикрича, Америка Европадан технологик тараққиёт жиҳатидан бир неча ўн йилликларга ўзиб кетган. У БМТга ҳам, ундан келиб чиқувчи ташкилотларга ҳам ўз ҳукмини ўтказади. Жаҳон банкида ҳам, Халқаро валюта жамғармасида ҳам энг катта молиявий улушга эга. Банк ҳам, жамғарма ҳам унинг улкан

 

60-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147