Хавфсизликни сақлаш баҳонаси энди рўй бераётган янгилик эмас. У қадимдан бор, XIX аср бошларидаёқ дунёга келган. Зеро, 1818 йил йирик беш давлат ўртасида тузилган Икс-ла-Шапел номли шартнома худди шу баҳона билан тузилган эди. Шу шартнома, тўғрироғи, шу иттифоқ воситасида мазкур давлатлар ўзларини тинчлик ва халқаро ҳамжамиятдаги низом ҳимоячиси қилиб кўрсатишиб, тинчлик ёки низомга таҳдид бор, деган ўзларича топиб олган даъво билан бошқа давлатлар ишларига бурунларини тиқа бошлаганлар. Кейинчалик бу баҳона йирик давлатларнинг аралашиши ва уруш очишига тайёр баҳона, халқаро шиорга айланди, мустамлакачилик ва нуфузни сақлаб қолиш учун бир қурол сифатида қўлланилди.
Мустамлакаларидан кечмадилар, вазиятларини ўзгартирмадилар. Аксинча, бор эътиборларини турли кучлар ўртасидаги мувозанатни юзага чиқаришга, ўз манфаатларини ҳимоялашга қаратдилар. Бунинг устига Германия ва Усмоний давлат мулкларини ўзаро тақсимладилар. Англия ундан арслон улушини олди. Натижада ташкилотдан кўзланган мақсад бўлмиш тинчликка рахна солинди, бир неча урушлар келиб чиқди ва улар Иккинчи жаҳон уруши билан якун топди. Урушдан кейин халқаро тинчлик ва хавфсизликни муҳофаза қилиш учун жаҳон ташкилотини тиклашга яна қайта уриндилар. Англия, Америка, Совет иттифоқи каби йирик давлатлар ўзаро муҳокама қилдилар. Кейинчалик уларга Франция ҳам қўшилиб, урушдан кейинги оламни тинчлик ва урушга йўл қўймасликни кафолатлайдиган янги бир тарзда қуриш зарурлиги хусусида ўзаро фикр алмашдилар. Бунга турли низомлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни қулайлаштириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоялашни ҳам қўшдилар. Ана шундан бошлаб, БМТ тинчлик ҳомийсига, тинчлик, дунё осойишталиги, деган сўзлар ҳамманинг оғзидаги халқаро шиорга айланиб, йирик давлатлар уни тинчликни сақлаш, бошқа
45-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|