Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

1920 йил 23 апрелда Анқарада миллий конференция бўлди. Қатнашчилар парламентнинг биринчи очилиш мажлиси жумъа куни бошланишини хоҳладилар. “Байрам ҳожи” масжидида ўқилган жумъа намозидан сўнг конфереция қатнашчилари байроқлар кўтариб, тантана билан мажлис ўтказиладиган жойга келишди. Мажлис зали остонасида икки қўчқорни сўйиб, кейин ичкарига кириб, очилиш мажлисни ўтказдилар. Айнан шу вақтда Анозулдаги барча масжидларда, ҳатто кичик қишлоқлардаги масжидларда ҳам ушбу йиғинга ўхшаш йиғинлар бўлиб ўтди.

 

 Мустафо Камол миллий конференция сайлови ва конференциянинг очилиш маросимлари билан машғул бўлиш билан бирга Анқарага қўшин зобитлари, мансабдор шасларни кўчириш иши билан ҳам шуғулланди. Анқара аҳолиси шаҳарларига селдек оқиб келаётган муҳожирларни, жумладан зобитлар, устозлар, катта мансабдор шасларни кўришар эди. Аввалда уларнинг нима учун келишаётганни билишмади, лекин кейинчалик улар ҳукумат аппарати эканини билдилар.  

 

Мустафо Камолнинг Анқарада давлат аппаратини тиклаши

 Мустафо Камол Анқарада давлат аппаратини шундай равишда тиклади. Шу билан бирга мунтазам қўшин тиклади, ҳукумат идоралари тузди, босмаҳона ва журналистларни олиб келиб, “Миллат ҳокимияти” номли газета чиқара бошлади Анқарани ҳукумат маркази ва мамлакат пойтахтига айланиши учун тайёрлаб, Туркия жумҳурияти пойдеворига асос сола бошлади. Лекин у бу ишларни ўта хушёрлик ва яширин тарзда олиб борар эди. У ўзи олиб бораётган курашни ажнабий босқинчиларга қарши кураш ва олиб бораётган урушини боқинчиларга қарши уруш қилиб кўрсатар, шу билан бирга олиб бораётган ишларини ҳам мамлакатнинг ҳимояси учун олиб бораётган қилиб кўрсатар эди. У расмий баёнотларда европаликларга қарата: “Сизлар бутун араб юртларини, Сурияни босиб эгаллаб олишларингиз мумкин. Лекин мен сизларга Туркияни босиб олишга йўл қўймайман. Биз ҳар бир халқ фойдаланиши зарур бўлган ҳуқуқларни талаб қиляпмиз. Табиъий миллий чегараларимиз ичида эркин халқ бўлиб қолишни хоҳлаймиз. Бу ҳуқуқлар тўлалигича таъминланишини талаб қиламиз”, деб хитоб қилар эди. Миллий мажлиснинг очилишида ва сўнгра: “Олиб борилаётган барча чора тадбирлар фақат халифалик ва салтанатни сақлаб қолиш ҳамда султон ва мамлакатни ажнабийларга қул бўлишидан озод қилишдан бошқа мақсадда олиб борилаётгани йўқ”, деб очиқ баёнот берар эди. Кейин эса: “Султон пойтахтда хоҳлагандай ҳукм юритаётган ажнабий давлатларга асир экан, демак у эркин султон эмас ва ҳукумронлик ҳуқуқидан ҳам маҳрумдир. Шу сабабдан олий миллий мажли вақтинча мамлакат ишларини баошқариб туриши керак”, деб очиқ баёнот берди. 

 

Ушбу баёнотдан кейиноқ ижроий комитет тузилиб, комитетга мамлакат ишларини бошқариш вазифаси топширилди. Комитет миллий мажлис сайлаган 11 вазирдан таркиб топган эди. Унга Мутафо Камол – худди миллий мажлисга раис этиб

 

98-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138