Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ҳали ҳеч ким тан олмаган Анқаранинг янги ҳукумати сулҳ шартларини қайта кўриб чиқиш учун  ўтказиладиган давлатлараро конференцияга қатнашишга ҳақлими? Бу иш Анқарада янги ҳукуматни тиклаб, аввал сулҳ шартларида қатнаштириш, кейин эса охирги шартларда унинг ўзини қолдириш учун инглзлар тарафидан ўйлаб қилнган иш эканлигига етарли далил эмасми?

 

 Усмонийлар ҳукумати, яъни халифа ҳукумати Анқара ҳукуматининг музокараларда иштирок этишини нкор қилиши зарур эди. Чунки Усмонийлар ҳукуматини Анқара ҳукумати ҳам музокараларда қатнашишга рози бўлиши давлатлар олдида уни расман тан олиш ҳисобланар эди. Бундан ташқари мамлакатда икки ҳукуматнинг мавжудлиги, сулҳ шартлари ҳақида олиб борилаётган музокараларда икки ҳукуматнинг иштирок этиши, душман олдида заифлик ва емрилб тугашини ифодалар эди. Шунинг учун ҳам Халифа ҳукумати Анқаранинг ҳукумат делегацияси боришини рад қилиши табиъий бўлар эди. Лекин Халифа ҳукумати Анқара ҳукуматининг делегациясини музокараларда иштирок этшига рози бўлди. Усмонийлар ҳукуматининг заифлиги шу даражага етиб бордики, ҳатто Усмонийлар ҳукумати Мустафо Камолни Лондон конференциясида қатнашиш учун келган таклифномани, Мустафо Камолни рози қилиш ва ярашиш учун восита қилмоқчи бўлди. Шу мақсадда бош вазир Тавфиқ бошо Мустафо Камолга Лондон конференциясида қатнашиш учун Европа давлатлари тарафидан юборилган таклифномани олиб келди ва: “Туркия давлатининг номи билан ва Усмоний империянинг манфаати учун Туркия делегацияси бирлашган ягона куч бўлиб ушбу конференцияга бориши ва конференцияга турклар тарафидан олиб бориладиган программа бутун халқни келиша олмаслик ва тарқоқлигини эмас, балки ҳамкорлги ва бирлгини ифодалайдиган программа бўлиши талаб қилинди”, деди. Лекин Мустафо Камол бу талабни рад этиб “Фақат Анқарадаги миллий мажлисгина мамлакатда конституцион ҳукумронликка эга. Шунинг учун ҳам Европа давлатлари таклифномани ушбу миллий мажлис орқалигина юбориши лозим”, деди.

 

 Миллий мажлис бу фурсат ичида ўзини доимий мажлисига айлантирди ва тўққиз ой деганда янги конституция ишлаб чиқди. Конституция ишлаб чиқиш жараёнида миллий мажлис рўбарў бўлган ва кўп баҳсу-мунозараларга сабаб бўлган энг катта масъала “Салтанат ва Халифалик” масъаласи бўлди. Мустафо Камол кўпчилик аъзолари Отатуркнинг сафдошлари бўлгани учун “Отатурк мажлиси” деб эътибор қилинадиган “Миллий мажлис” аъзоларининг таъсири остида конституцияга салтанат ва Халифаликнинг қолиши ҳақида модда киритишга мажбур бўлди. Шунинг учун ҳам Мустафо Камол бош вазир Тавфиқ бошо унга йўллаган ва Туркия делегацияси бирлик ва ҳамкорликни ифодалайдиган сувратда бўлишига чақирган таклифни рад этиб: “Миллий мажлис конституция аввалига Салтанатнинг ва Халифаликнинг муқаддаслигини ифодалайдиган моддани киритди. Анқара ҳукумати делегацияси Султон ҳукумати делегацияси билан биргаликда конференцияда иштирок этиш имкониятига эга бўлиш учун Султон миллий мажлисни тан олиши лозим”, деди.

 

Лекин Султон миллий мажлис ва миллий мажлис ишлаб чиққан конституцияни тан олмади. Зеро миллий мажлисни тан олиш – гарчи у расман Халифаликнинг

 

104-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138