Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу Мустафо Камол инқилобидаги иккинчи юриши ва унинг воқеъаларидир. Бу воқеъалар ҳақида фикр юритган ҳар қандай одам иккинчи юришга ҳозирлик кўриб, унинг амалга ошишида ҳимоячи бўлиб, уни емирилш, таг-томири билан йўқ қилиб ташлашдан ҳимоя қилб турганлар ингилизлар эканлигини аниқ билиб олади. Истанбул ва бўғозлар султонни тасарруфида қолиши керак деган расмий баёнотни ҳам иттифоқчилар Туркия ҳукуматига йўллаган эди. Иттифоқчилар гарчи бу ерларни эгаллаб турган бўлсаларда, бу даражадаги саховатнинг сабаби кейинчалик маълум бўлди. Чунки бу нарса кейинчалик ингилизлар бўғозлар ва Истанбулни қайтиб келиб бемалол якка ўзлари босиб олишларига имкон бериб, Италия ва Франциянинг қайтишига имкон қолдирмаган эди. Бу ингилизларнинг Истанбул ва бўғозларни фақат ўзлари босиб олишлари учун ишлатган ҳийлалари эди.

 

 Бундан ташқари Мустафо Камол инқилобни янгидан бошлаганидан кейин Истанбулдан унга келаётган қурол ва маблағлардан ингилизлар хабардор эди. Бу ишлар ингилиз олий комиссари ва Франция  вакили кўз олдида бўла туриб нима учун улар бу ишларга бепарво жим қараб туришди? Нима учун Ғолибулий ярим оролидан қурол-яроғ билан тўлдирилган вагонлар жўнатилиши қўллаб-қувватланди? Мустафо Камолнинг иттифоқчилар билан тўқнашувига сабаб бўлган сохта ғазабланишларни олиб кўрайлик, аслида ғазаб Истанбулга эмас Мустафо Камолга қарши бўлиб, иттифоқчилар исён маркази Анқара ва исёнчи қўшинларга хужум қилиши табиъий иш бўлар эди. Лекин улар ҳарбий кемаларни Истанбулга қайтариб, пойтахтда халқни қўзғатиш ишлари билан машғул бўлиб, исёнчиларга ҳеч қандай зарар етказмадилар.

 

 Исёнчилар нгилизлар билан тўқнашмай, балки Киликияда французлар ва Қунёда италянлар билан тўқнашдилар. Ингилизлар билан эса ҳеч қандай тўқнашув бўлмади. Табъийки Мустафо Камолнинг исёнидан ингилизлар эмас Франция ва Италия ғазабланши керак эди. Лекин амалда шундай бўлдики ингилизлар фақат ўзлари мамлакатни босиб олиш учун қайтиб келишди. Франция ва Италиянинг эса қайтиш йўлини тўсиб қўйишди.

 

Бундан ташқари нима учун “Сайфар битими” шартлари айнан Мустафо Камол қамалда қолиб, қулаб кетишига оз қолган вақтда ошкор қилиниб тарқатилди. Нима учун бу битим бу ишлардан олдин сир сақланди? Унинг имзоланганига бир йилдан ошиб кетган эдику? Бу иш бош вазир битимга имзо чеккани учун одамларни халифа ва ҳукуматга қарши қўзғатиш эмаси? Бу иш Мустафо Камолнинг исённи иттифоқчиларга қарши қилиб кўрсатиш эмасми? Шубҳасиз бу иш айнан ингилизларнинг макр-ҳийлаларидан биридир. Ингилизларнинг айнан шу вақтда ушбу битимни тарқатишларидан асосий мақсадлари Мустафо Камолни қутқариб қолиш ва халифага зарба бериб мамлакатда янги ҳукуматни барпо қилиш учун ҳамда охирги юриш – давлатлараро конференциялар ва энг охирги битимларни тузишга ўтиш учун эди.

 

102-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138