“Муқаддас Юсуф Ясуъий” номи билан машҳур университет очилди. 1866 йили америкаликлар ҳам ҳозирги кунда Байрутда протестант мазҳаби асосида “Америка университети” номи билан машҳур бўлган уиверситет очдилар. Бу университет Ислом мамлакатларида куфрнинг энг даҳшатли муассасаси ҳисобланади. У Ислом фикрлари ва Исломга жуду қаттиқ зарбалар бериб, минглаб мусулмон фарзандларнинг фикрларини куфр фикрларига айлантирди.
Миссионерлик гуруҳларнинг сиёсий нуқтаи назарлари ва ўз давлатлари манфаъати учун қўллаётган сиёсий йўллари бир-биридан фарқли бўлса ҳам, улар асосий мақсадда бир эдилар, яъни бутун Шарқда ғарб маъорифини тарқатиш ва динни давлатдан ажратиш ақидасини мусулмонларнинг ақидасига айлантириш, мусулмонларда Ислом динига нисбатан шубҳалар уйғотиш, уларни ўз динларидан норози бўлишга, тарихларини тахқирлашга, ғарбни ва унинг маданиятини улуғлашга мажбур қилишдан иборат эди. Бу ишларнинг барчаси Ислом ва мусулмонларни ёмон кўриш ҳамда уларни таҳқирлаш билан бирга олиб борилар эди.
Мисионерлар мадраса ва университетлар очиш билан бирга, одамларни араб тилига қизиқтирадиган ҳаракатларни ҳам олиб бордилар. Бундан мақсад бу ҳаракат орқали одамларни Исломдан араб миллатчилигига буриш эди. Бу ҳаракат байроғини – Қуръон балоғатини ҳис қилишдан бебаҳра бўлгани учун араб тилини идрок қилишдан узоқ бўлишларига қарамасдан – насронийлар кўтариб чиқишди. Маворина оқими (католик христианларини бир оқими) – гарчи уларнинг кўпи миссионерлик гуруҳларининг хизматида бўлсалар ҳам, - қадимги араб адабиётини тиклаш, фасиҳ араб тилига қайтиш ҳақида мунозаралар олиб борар эдилар. Носиф Ёзижий ва ал-Аб Луис Шийху шулар жумласидандир. Шундай қилиб насронийлар араб миллатчилигини кенг тарқатиш, одамларни араб миллатчилиги ва араб тилигагина мажбуран чеклаш ишларига бош-қош бўлдилар. Бундан ташқари ғарб фикрлари ҳақида китоблар босиб чиқара бошладилар. Бутун мамлакатда араб миллатчилигига чақирадиган, Ислом ва Ислом фикрларига қарши тўлқинлар кенг тарқалди. Шундай қилиб Байрут марказида Ислом эътиқоди ва фикрларига зарбабериш, одамларни ғарб фикрларига буриб бериш ишларини амалга оширишда жуда даҳшатли натижаларга эриша олди. Исломни одамлар ўртасидаги алоқалар, муъомлар ва яшаш йўлларидан чиқариб ташлаш ва Ислом Давлатини йўқ қилишда бу натижаларнинг катта таъсири бўлди.
19-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138
|