Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

“Ёш Туркия” ёки “Бирлик ва тараққиёт” ҳизби (сиёсий гуруҳ)ни тузиш ғарб империалистлари Ислом Давлати ва Исломга зарба бериш учун қўллаган ишларининг энг даҳшатлиси бўлди. Бу ишдан кўзланган мақсад жуда тез амалга ошди. Бу гуруҳ ҳокимиятни эгаллаши биланоқ Ислом Давлати ичида емириш ишларини ва унда яшовчи ҳалқлар орасида устига кўприк қуриб бўлмайдиган жарликларни пайдо қила бошлади. Чунки мллатчилик одамларни бир-биридан ажратадиган ва улар орасида адоват ва урушларни келтириб чиқарадиган энг хатарли нарсадир. “Бирлик ва тараққиёт” жамъийяти ўз таркибига Ислом Давлатидаги ҳамма халқлар ва миллатларни қабул қилишга қарамасдан, давлатдаги уларнинг миллатчилик сиёсати Усмоний Давлат таркибидаги халқларда ҳам миллатчилик фикрларини қўзғади. Шунинг учун Константинополда албанлар ўзларининг миллй жамъийятларини тузишди. Буларнинг орқасидан черкес ва курдлар ҳам ўз миллий жамъийятларини тузди. Румликлар ва арманлар олдинроқ тузилган яширин жамъийятларини қонуний қилиб очиққа олиб чиқишди.

 

 Араблар ҳам Консстантинополда “Усмоний араблар биродарлиги” номли жамъийят тузиб, унинг биринчи мажлисини шу ном билан очдилар. Лекин “Бирлик ва тараққиёт” жамъийяти хусусан арабларнинг ушбу жамъийятига қаршиликлар қилди. “Бирлиа ва тараққиёт” жамъийяти ҳамма миллатларга ўз миллий ҳизбларини тузишга рухсат берди. Лекин араб миллий жамъийятларига қарши туриб ва арабларни бу миллий жамъийятларини тарқатиб, далвт номи билан уларнинг қароргоҳларини  беркитиб. Қўшинда ҳам миллатчилик ишларини олиб боришди. Араб ўлкаларидан араб зобитларини Истанбулга чақиртириб, уларни Германияга зобитлар ўқишига боришдан манъ қилди. “Бирлик ва тараққиёт” жамъийяти таркаибидаги арабларни унинг марказий комитетига киргизмаслик ҳақида қарор чиқарди.  У аввалда Усмоний Давлатидаги ҳамма миллатлар, чунончи турк, араб, албан, черкес ва бошқа миллатлардан таркиб топган бўлишига қарамасдан, жамъийят ҳокимиятни эгаллаши ва турклар нуфузли бўлиши биланоқ зўравонлик қилабошлади, бу жамъийятда араб миллатини унинг эътиборли марказларидан махрум қилиб, бу марказларни туркий жамъийятларга топшира бошладилар. Бунинг натижасида ҳокимиятда жуда кўп ишлар амалга оширилди. Масалан: вақфлар вазири араб бўлганлиги учун уни ишдан бўшатилиб, ўрнига турк вазири сайланди. Ички ва ташқи ишлар вазирлари ҳам араблардан эмас, балки доимо турклардан сайланишига ҳаракат бошланди. Араб юртларига мутлақо араб тилини билмайдиган турк миллатига мансуб ҳокимларни қасдан юбориш ва бу ишлар орқасидан турк тилини расмий давлат тили деб эълон қилиш ишлари ҳам шулар жумласидандир. Ҳатто арабларга араб тили қоъидаларини ҳам турк тилида ўргата бошладилар. Араб тилини ҳаётдан четлатиш шу даражага етиб бордиги, Вашингтондаги Усмоний давлат элчиси 1909йили Америкадаги Усмоний давлат фуқаролари элчихона ишларидан турк тилидан бошқа тил билан алоқа қилишлари мумкин эмаслигини эълон қилди. Ҳолбуки ўша даврда Америкада Усмоний давлат халқларидан ярим миллионга яқин одам яшар ва улардан биронтаси ҳам турк тилини билмас эди.

 

Араб ва турк миллатчилиги қўшинда ошкора кўрина бошлади. “Бирлик ва тараққиёт” жамъийятининг турк миллатига мансуб зобитлари муъомалаларида, хизматда силжиш ва қўшинда катта мансабларни эгаллашларида миллатчиликни

 

13-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138