Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

МУСТАФО КАМОЛ ЮНОН МУЪАММОСИГА УРУШ ОРҚАЛИ БАРҲАМ БЕРИШ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРАДИ

 

 Лондон конференцияси муваффақиятсиз якунланганлиги ва Мустафо Камол билан Франция, Италия ва Россия ўртасида битимлар тузилиши билан юнон муъаммосидан бошқа уруш муъаммоси қолмади. Шунинг учун ҳам Мустафо Камол юнон муъаммосини уруш йўли билан ҳал қилиш учун қолдирди.

 

 Шунинг учун ҳам Мусафо Камол қурол-яроғ, техника ва ўқ-дориларни ҳозирлаш ишларин бошлаб юборди. Қўшинни жиҳозлаб, қувватини кучайтира бошлади. Мустафо Камолга қурол-яроғ, ўқ-дорилар катта миқдорда селдай оқиб кела бошлади. Ўқ-дориларнинг бундай катта миқдорда оқиб келишидан Мустафо Камол урушга ҳозирлик кўраётганлиги очиқ кўрниб турар эди. Мустафо Камолга Россиядан қурол Босфордаги ингилизлар қўлидаги жойлардан ҳамда Қора денгиз соҳиллари орқали келар эди. Франция Киликиядан ҳарбий кучларни олиб чиқиб кетди. Ўша тарафдаги тақрибан 80 минг аскардан иборат турк ҳарбий кучлар ғарб тарафга, у ерларни кучайтириш учун кетди. Юнонлар бу ҳолатдан хавфга тушиб қолдилар. Улар бу тайёргарлик уларга қарши қаратилганини ҳис қилишди. Шу билан бирга Европа давлатлари уларга қарши экани, Англия улардан юз ўгирганини ҳам кўришди. Туркияни уларга қарши урушга қизиқтираётган давлат Англия, деган гумонга боришди.

 

Юнонлар Туркияга қарши урушни биринчи бўлиб бошлаб юборди

Шунинг учун юнонлар иттифоқчилардан изн сўрамасдан туркларга қарши ҳужумни бошлаш фикрига келишди. Чунки юнонлар иттифоқчилар уларга қарши иш кўраётганлигига аниқ ишонч ҳосил қилган эдилар. Иттифоқчилар юнонларни туркларга қарши уруш бошлаб юборишини сезиб қолгач, иккала тараф, яъни турк ва юнонларни яраштириш таклифини олға сурдилар. Лекин юнонлар иттифоқчиларнинг бу таклифини фақат вақтдан ютиш учун қўллаётган восита ва турклар кучларини жамълаб тайёргарлик кўриб олиш учун берилаётган фурсат сифатида қабул қилиб, иттифоқчилар таклифига ҳеч қандай жавоб бермай, урушни бошлаб юбордилар. Шундай қилиб юнон ва турклар орасида уруш бошланди. Бу уруш тахминан бир ярим йил давом этди.

 

Уруш бошланиши биланоқ, иттифоқчилар расмий равишда ўзларини бетарафлигини эълон қилдилар. Бу бетарафлик ажабланарли эди. Чунки Усмоний Давлат ҳамон ингилизлар истилосида бўлиб, давлатлараро муносабатларда иттифоқчилар истилосидаги давлат ҳисобланар эди. Бу ерда содир бўлаётган уруш истилочилар обрўсига таъсир қилиши муқаррар эди. Шунинг учун ҳам иттифоқчиларнинг бетараф туриши қандай бўлар экан? Табиъийки улар иттифоқчилари юнонлар билан ёнма-ён туриши ёки урушни тўхтатиш учун уларга қарши туриши керак, шунинг учун бундай танг ҳолатда бетараф туриш ғойри табиъий иш бўлар эди. Лекин улар амалда бетараф туришди. Иттифоқчилар ва Англия ўз иттифоқчилари юнонни бутунлай ҳайрат гирдобига ташлаб қўйишди.

 

107-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138