ҳукмларни индамаган ва келтирмаган, деб уни айблашдир. Буларга илова қилиб шуни ҳам айтиш мумкинки, бу иш воқеъга ҳам хилофдир, чунки шариъат бирон нарса ҳақида мутлақо сукут сақламаган. Яъни шариъат индамаган нарсанинг ўзи йўқ.
Аммо Росул а.с.дан ривоят қилинган: - “Аллоҳ таоло кўп фарзларни фарз қилган, уларни зоеъ қилиб қўйманглар кўп нарсалардан қайтарган, улардаги ҳурматни бузманглар. Маълум ҳад (чегара)ларни белгилаган улардан тажовуз қилманглар, баъзи нарсалардан эса – унутиб эмас – бизга меҳрибонлик қилиб афв қилгандир, уларнинг ҳукмини ахтарманглар”, - ушбу ҳадисдан мақсад, шариъат олиб келмаган ҳукмларни ўрашдан қайтаришдир. Қуйдаги ҳадис ҳам унга ўхшайди: - “Кимки мусулмонларга ҳаром қиинмаган нарса ҳақида ҳукм сўраса ва у ўша одамнинг сўрови сабабли уларга ҳаром қилинса, у одам мусулмонларнинг энг гуноҳкоридир”.
Бу мазмундаги ҳадислар Росул а.с.дан жуда кўп зкр қилинган. Масалан, Росул а.с. айтадилар: - “Мен сзларга баён қилмаган нарсаларнинг ҳукмларини менга қолдиринглар. Чунки сизлардан олдин ўтган умматлар кўп сўраганликлари ва пайғамбарларига итоъат қлмаганликлари учун ҳалокатга дучор бўлдилар. Мен сизларни нимадан қайтарсам қайтинглар ва нимага буюрсам уни қўлларингдан келганича адо қилинглар”. Яна Росул а.с.дан шундай ривоят бор: - “Росул а.с. Аллоҳ таолонинг ушбу: وَلِلّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ - “Одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтуллоҳни ҳаж (зиёрат) қилиш бурчи бордир”. {3:97} оятини ўқиганда, бир одам Росул а.с.га – “Ҳар йилими?”, деб савол берди. Росул а.с. унга жавоб бермай юз ўгирдилар. У одам яна саволини берди. Шунда Росул а.с.: - “Аллоҳга қасамки, агар ҳа, деганимда эди, ҳар йили ҳаж қилиш вожиб бўлиб қолар эди. Агар вожиб бўлиб қолса, сизлар уни адо қила олмас эдинглар. Агар уни адо қилмасаларингиз кофир бўлиб қолардинглар. Шунинг учун ҳам мен сизларга индамаган нарсалар ҳақида сизлар мендан сўраманглар”, - деб жавоб бердилар. Росул а.с.нинг “баъзи нарсалардан афв қилди”, ёки бошқа бир ривоятда “шариъат қайси нарсалардан сукут қилган бўлса, у афвдир”, деган сўзларидан мақсад, Аллоҳ таоло сизларга баъзи ишларни енгиллатди, сизлар улар ҳақида сўраб, ўзларингизга оғирликни юклаб олманглар, ҳудди ҳаж масъаласида бўлгандек, яъни, ҳаж ҳукми умумий шаклда келган эди. Бир одам ҳар йилими, деб сўради. Аллоҳ ҳаж ибодатини бизга енгллик ва мехрибонлик қилиб, умрида бир марта адо қилишни фарз қилди. Ҳар йили адо қилинишидан афв қилди. Шунинг учун ҳам унинг ҳукмини ахтарманглар ва сўраманглар. Росул а.с.нинг “Унинг ҳукмини ахтарманглар” ва “баъзи нарсалардан афв қилди”, деган сўзларидан мақсад, Аллоҳ таоло баъзи шаръий ҳукмларни баён қилмаганлиги эмас, балки бу ҳадислар Аллоҳнинг бизларга бўлган раҳмати ва баъзи ишлардан афв қилганлигининг баёнидир. Аммо бошқа бир ривоятда келган: “Шариъат нима ҳақида сукут қилган бўлса, у шариъат тарафидан
38-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138
|