وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللّهُ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ - “Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирдирлар”. {5:44} Яна бир оятда: فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ - “Бас, улар золимдирлар”, {5:45}. Яна бир оятда эса:
فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ - “Бас, улар фосиқдирлар”, {5:47}. Деган. Бу оятлар ҳукм олишда Аллоҳ нозил қилган нарсагагина боғланиб фақат унга чекланиш талаб қилинаётганлигига ҳамда ундан бошқа нарсадан ҳукм олиш қаттиқ манъ қилинганига далилдир.
Ушбу далилларга кўра, ғарб қонунлари ва демократия ҳукмларини олиш хатогина бўлиб қолмай, балки куфр ҳукмини олиш бўлиб, у шариъатга мувофиқ келса ҳам, келмаса ҳам ҳаромдир. Ҳаттоки ҳукмнинг ўзини шариъат олиб келганлиги асосида олинмаса ҳам ҳаромдир.
Шунинг учун муслимонлар ҳозирда ғарб қонунларига мувофиқ келаётган муоъмалалари шариъатга мувофиқ келиши ёки келмаслигидан қатъи назар, модомики, уларни – “Бу ҳукмлар шаръий ҳукмдир”, деган асосга биноъан олишмаса – ҳаромдир.
Ҳатто ишчини ёки уй ёки автомобилни ижарага олаётган одам, бу ишни ғарб ижара қонунларига мувофиқ амалга оширса, бу ижро куфр ҳукмларига мувофиқ бажарилган бўлади. Агар шаръий ҳукмга мувофиқ ижро қилса, - куфр қонунларига мувофиқ келса ҳам, келмаса ҳам – ҳалол ҳисобланади.
48-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138
|