Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Парчалаб ташлаш учун миллатчилик ва ватанпарварликни асос қилиб олиш

 

 Ингилизлар олдиндан бутун диққат эътиборини қаратган миллатчилик, ватанпарварлик туйғулари Усмонийлар Давлатини бўлиб ташлашда қўл келди. Улар бу туйғуларни бўлиб ташлаш учун асос қилиб олдилар. Шунинг учун улар турк тилида сўзлашувчи мамлакатларни бир бўлак қилиб, бевосита ўзларининг нуфузларидан фойдаланиб, турк миллатчилиги ва Туркия мустақиллиги фикрини қўзғадилар. Туркия Ислом Давлатининг ёки уларнинг таъбирича Усмонийлар империясининг бошқа бўлаклардан ажралишига жиддий аҳамият бериб, мустақиллик сўзига “мустақиллик бу – иттифоқчилар мустамлакасидан озод бўлиш демакдир”, деган маъноларни қўшдилар. Лекин амалда эса одамларни Ислом Давлатининг бошқа бўлакларидан мустақил бўлишга яъни ажралишга чорлар эдилар.

 

 Араб тилида сўзлашувчи мамлакатларни ҳам бир неча бўлакларга бўлиб ташладилар. Ингилизлар араб мамлакатларининг кўпини босиб олган бўлсалар ҳам, уларни яхлит бир бўлак ҳолида қолдирмасдан, аксинча уруш асносида режалаштириб қўйган хариталарига мувофиқ бўлакларга бўлиб ташладилар.

 

 Шундай қилиб ингилизлар мағлуб давлатни бўлиб ташлашни амалга оширди. Буюк бир давлатни хали сулҳ келишув бўлмай     туриб, сулҳ шартларига келшилмай туриб, балки фақат босиб олганликлари сабаблигина бир неча давлатларга бўлиб ташладилар. Ингилизларнинг Ислом Давлатига нисбатан қўллаган бу ишлари давлатлараро қўлланадиган қонунга ҳам, давлатлараро алоқаларга ҳам тўғри келмайдиган ишдир. Чунки урушда ғалабага эришган давлат мағлуб давлатнинг ерларини босиб олишининг ўзиёқ унга босиб олинган давлатнинг ёки ерларнинг келажагини ҳал қилиш ҳуқуқини бермайди. Чунки мағлуб давлатнинг келажагини фақат икки томонлама олиб бориладиган сулҳ шартлари ёки сулҳ битимигина ҳал қила олиши мумкин. Бунга далил, Берлин шаҳри иттифоқчилар томонидан босиб олинганлигининг ўзи унинг келажагини белгилай олмади. Балки унинг келажагини сулҳ шартлари ва иттифоқчиларнинг Берлин ҳақидаги битимлари ҳал қилди.

 

 Шунинг учун ҳам Ангилиянинг Усмонийлар Давлати ерларини босиб олган ва у урушда таслим бўлган вақтда дарҳол Усмонийлар Давлатини бўлиб ташлаши давлатлараро битимга зид иишдир. Чунки ингилизлар бу ишни иттифоқчилар билан келишмай, сулҳ шартлари ёки сулҳ битимлари бтилмай ёки ҳеч бўлмаганда иттифоқчилар тарафидан оғзаки ишора ҳам қилинмай ёлғиз ўзлари қилишди.

 

Бундан ташқари бу мамлакатлар буюк бир давлат таркибидаги қисмлар эди. Лубнон, Сурия, Ироқ, Фаластин, Шарқий Урдун, Ҳижоз ва Яман Усмонийлар Давлати байроғи остида бўлиб, унинг бир қисми ва вилоятлари ҳисобланар эди. Бу вилоятларнинг бирортаси алоҳида мустақил вужуд эмас, на ички ва на ташқи ишларни ўзлари бошқармас эди. Шунинг учун ҳам бу вилоятлар аҳолисидан бирортаси давлатлараро олиб бориладиган музокараларда қатнашиш ҳуқуқига эга

 

64-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138