Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ингилизлар кўзда тутилмоқда. Чунки улар мамлакатга ҳукумрон эди. Иттифоқчилар номи билан иш юритаётган шахс Британия олий комиссари ва унинг атрофидагилар бўлиб, бунинг устига иттифоқчилар қўшини бош қўмондони ҳам Ҳарингтон эди.

 

 Султон иттифоқчилар тартибсизликларни бостириш учун қўшин юборишга рухсат бераётганлигини кўргач, улардан, ундай бўлса сизлар бу тартибсизликларни бостришга кимни лойиқ деб топсанглар уни жўнатинглар!” деб қатъий талаб қилиб туриб олди. Шунда улар султонга ушбу жавобни йўллашди: “Биз бетарафмиз. Туркиянинг ички ишларига аралашишга ҳақимиз йўқ. Агар султон бу мамлакат бошида туришни хоҳласа, фақат унинг ўзи тузумни сақлаб қолишга масъулдир!”.

 

Сивас конференцияси

 Шунда султон ўзининг энг яқин ёрдамчиларидан ҳисобланган Ғолиббекдан, курд қабилаларидан баъзиларига бошчилик қилиб Сивас шаҳрига ҳужим қилиш ва конференция аъзоларини ҳаммасини қамоққа олишни талаб қилди. Лекин Ғолиббек бу ишни уддалай олмади. Конференция аъзолари Анозулнинг ҳамма томонларидан Свасга етиб келишди ва конференция 1919 йил 4 августда Мустафо Камол раислигида ўз ишини бошлади. Лекин унинг раислик қилиши эътирозга учради. Конференция бошланишидан бир оз олдин унинг энг яқин дўстларидан бири Рауфбек унинг олдига келиб, “Биз конференцияга раислик қилиш ҳақида маслахатлашганимиздан кейин, сиз қандай йўл билан бўлса ҳам унга раисликни қабул қилмаслигингизни лозим деб топдик”, деди.

 

 Конференция Мустафо Камол раислигида бошланганда, аъзолардан бири ўрнидан туриб, Мустафо Камол ҳокими мутлақдек иш тутиб ҳеч қандай сайловсиз ўзини раис қилиб олди, деб эътироз билдирди. Мустафо Камол ўзини ҳимоя қилиб шундай деди: “Биз ҳозир талашиб тортишадиган мажлисда ўтирганмиз йўқ. Агар бир бир-биримиз билан талашиб тортишадиган бўлсак, унда империя юлдузи қулаб, унинг номи батамом ўчиб кетади. Мустафо Камол бу сўзлари билан ўтирганларга таъсир ўтказди. Унинг тарафдорлари уни олқишлай бошладилар. Натижада ҳамма унинг раислигига рози бўлиб қолди. Кейин овозлар йиғилиб кўпчилик овоз Мустафо Камол тарафида эканлиги эълон қилинди.

 

Мутафо Камол раис этиб сайлангандан кейин ўрнидан туриб йиғилганлар олдида нутқ сўзлаб, нутқини Султонга содиқлигини намойиш қилиш билан бошлади. Шундан кейин конференция бошланиб, сершовқин, ўткир мунозарали муҳитда давом этди. Шивирлашлар кўпайиб, эътирозлар айтила бошлади. Ноиблардан бири ўрнидан туриб, конференциянинг ижроий комитетини ҳукумат деб танолинши ўрнсиздир, мабодо европаликлар Анозулнинг ички ишларига аралашиб уни тамоман босиб олишса, бу комитет уларга қарши нима қила олади? Қўшиннинг сарф-ҳаражатлари ва хизматчиларнинг маъошларини қоплаш учун маблағ қаердан топади? деб эътироз билдирди. Яна бир ноиб ўрнидан туриб, Америка Қўшма Штатларининг мустамлакачи таъмаси йўқ, Амеркагина Туркияни ушбу танг ҳолатдан қутқара олади. Туркиянинг бирдан бир паноҳ йўли – агар у тамоман

 

87-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138