Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ИСЛОМ НАЗАРИДАГИ ТАҚДИРНИ ҲАЛ ҚИЛУВЧИ МАСАЛАЛАР

 

 Қуръон ва Суннатни ўрганган одам Ислом тақдирни ҳал қилувчи масалаларни аниқ ва равшан қилиб ҳамда уларга нисбатан қўлланиши лозим бўлган тадбирларни ҳаёт-мамот тадбирлари деб, белгилаб берганини кўради. Жумладан, Ислом битта шахс ёки жамоат тарафидан содир этилган Исломдан қайтишни тақдирни ҳал қилувчи масала деб ҳисоблади ва унга нисбатан ҳаёт-мамот тадбири қўлланиши лозим деб, яъни ё тавба қилади ёки ўлдирилади, деб белгилади. Шундай қилиб тақдирни ҳал қилувчи масалани ҳам, унга нисбатан тадбирни ҳам  белгилаб берди. Росулуллоҳ с.а.в. айтдилар: “Ким динини ўзгартирса уни ўлдиринглар”. Ибн Масъйддан ривоят қилинади: Росулуллоҳ с.а.в. “Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқлигига ва мен Аллоҳнинг элчиси эканимга гувоҳлик берган муслимнинг қони(ни тўкиш) ҳалол эмас. Фақат уч ҳолатда мумкин: турмуш кўрган одам зино қилса, жонга жон (яъни қасддан одам ўлдирган бўлса), жамоатдан ажралиб, динини тарк қилса”, Тақдирини ҳал қилувчи бу масалаларни муслимонлар теран англаб етганлар ва уларни маҳкам ушлаш лозим бўлган ҳақиқатлар деб билганлар.

 

 Шунинг учун муслимонлар уларни амалда татбиқ этганлар. Муртадни агар тавба қилмаса ўлдирганлар. Росулуллоҳ с.а.в. ҳаётлик вақтларида саҳобалар Яманда шундай қилдилар. Росулуллоҳ с.а.в.дан кейин ҳам, саҳобалардан кейин ҳам бу тадбир татбиқ қилинган. Абу Мусо айтган ҳидисда зикр қилинади: “Росулуллоҳ с.а.в. Абу Мусога “Яманга бор”, дедилар, сўнг унинг ортидан Муъоз ибн Жабални юбордилар. Муъоз Абу Мусонинг олдига келгач, Абу Мусо унга ёстиқ қўйиб, ўтиринг деди. Унинг олдида бир киши боғлаб қўйилган эди. Муъоз бу нима? деб сўради. Абу Мусо: “Бу яҳудий, Исломга кирган эди кейин яна яҳудий динига ўтиб олди”, деди. Муъоз: “У ўлдирилмагунча ўтирмайман. Кимки диндан қайтса, уни ўлдиринглар”, деди. Абу Довуд ушбу қиссани қуйдагича ривоят қилади: “Абу Мусога Исломдан қайтган муртадни олиб келишди. Уни тақрибан йигирма кун яна Исломга киришга даъват қилди. Кейин Муъоз келди. У ҳам даъват қилди. Муртад эа бош тортди. Шунда уни ўлдирдилар”.

 

 Дориқутний ва Байҳақий ривоят қилади: “Абу Бакр Иломга кириб, кейин куфр йўлига ўтган Умми Қарфа исмли бир аёлни тавба қилишга чақирди. Аёл бош тортди. Шунда Абу Бакр уни ўлдириб юбордилар”. Араб қабилаларидан кўпчилиги закотнинг фарзлигини инкор қилган вақтда Абу Бакр бунга Исломдан қайтиш деб қарадилар ва қилич ялонғочлаб уларга қарши урушдилар ҳатто уларни яна Ислом қўрғонига қайтардилар.

 

“Ал-Фатҳ” китобида Абдуллоҳ ибн Шурайк Омирий отасидан ривоят қилиб айтади: “Алийга дедилар, масжид эшиги олдига бир қавм келиб, сизни робимиз, деб даъво қилишяпти. Алий уларни чақириб деди: “Ҳолингизга вой! Нима деяпсизлар?”. Улар: “Сиз бизнинг роббимиз, холиқимиз ва розиқимиздурсиз”, дейишди. Алий дедилар: “Ҳолингизга вой! Мен ҳам сизларга ўхшаган бир банддаман, сизлар каби ейман, ичаман. Агар Аллоҳга итоъат қилсам, хоҳласа менга савоб беради, агар осийлик қилсам, мени азоблашидан қўрқаман. Аллоҳдан қўрқинглар, бу йўлингиздан

 

128-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138