Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Мамлакатни озод қилиш фикри асосида Мустафо Камолнинг ўз атрофига одамларни йиғишдаги муваффақияти

 

  Шунинг учун ҳам Мустафо Камол муваффақият қозонди, деб эътибор қилинди. Чунки у атрофга ҳамма эътиқод қиладиган “иттифоқчиларни мамлакатдан қувиб чиқариш ва мамлакатни мустамлака даҳшатларидан озод қилиш” фикри асосида одамларни тўплай олди. Шу билан бирга одамлар орасида босқинчиликка қарши курашиш, унга қарши ишлар қилиш мумкинлиги ҳақидаги фикрларни тарқата олди. Шунинг учун ҳам Мустафо Камол ҳамманинг умид юлдузига айланди, зобитларни эътирофига сазовор бўлди. Лекин халифага нисбатан Мустафо Камолнинг нийятлари хусусида барчанинг дилида шубҳа бор эди. Чунки улар Мустафо Камолнинг ниятлари ўзларининг эзгу ниятлари бўлмиш “Халифалик маркази”га зид деб эътибор қилар эдилар. Шунинг учун одамлар муқаддас “Халифалик маркази”ни асраб қолиниши, мустамлакачи душманларни қувиб чиқариш амалга ошиши учун Мустафо Камол халифа билан иттифоққа келиб олиш керак деган умидда эдилар. Хусусан ингилизларни Самсунни босиб олишдан манъ қилганлиги ва юнонларга қарши қилинган урушлардан мустамлакачиларга қаршилик кўрсатиш мумкинлигини ҳис қилишди. Бу умидларни Мустафо Камол рўёбга чиқара олади, халифада эса бундай имконият йўқ деб билишар эди.

 

 Шунинг учун ҳам бутун диққат эътибор Мустафо Камолга қаратилди. Чунки сиёсат ўта чигал иш бўлиб, оддий одам сиёсатни тушуниши қийинлигидан одамлар сиёсий ишлар, сиёсий мақсадларни идрок қила олмас эдилар. Ҳатто ҳарбий зобитлар ҳам сиёсий ишлар билан шуғулланмаган бўлса, сиёатни тушуниш мушкулдир. Шунинг учун улар ингилизларнинг бу сиёсий найрангларини идрок қила олмадилар. Улар давлатлараро алоқаларни ҳам билмас эдилар. Шу сабабли одамлар ингилизлар урушда иттифоқчиларни ўлжалардан маҳрум қилишса – гарчи бу иш ўлжани мағлуб давлат қўлида қолдириш ёки унга қайтариб беришга олиб борса ҳам – давлатлараро мувозанат уларнинг фойдасига хал бўлиши ва дунёда биринчи давлат бўлиб қолиш учун қанчалар ҳарис эканликларини тасаввур қила олмас эдилар. Шу билан бирга Италия ёки Франция Туркиянинг денгиз соҳилидаги ерларидан бир парчасини олиши ингилизларнинг шарқдаги нуфузига ва Ўрта Ер денгизидаги кучларга таҳдид солишини балмас эдилар. Шунинг учун ингилизлар иттифоқчиларга бирор нарса олишга имкон беришмади. Одамлар Англия италиялклар ва французларни ўз кучи ёки уларга қарши очиқ ишлар билан қувиб чиқармай, балки бошқаларни ишга солиш, ҳийла найранг ва алдов билан қувиб чиқараётганлигини билмас эдилар.

 

 Барча давлатлар, хусусан Англиянинг қалбида улар учун доимий тахдид, деб эътибор қилинадиган “Халифалик”нинг сақланиб қолишдан пайдо бўлган даҳшатнинг қанчалар даражада эканигини ҳозиргача мусулмонлардан ҳеч ким билмайди. Шу сабабдан улар халифаликни мусулмонларнинг қўли билан йўқ қилиш учун ингилизлар Мустафо Кмолнинг инқилобида қилган найрангларини идрок қилмадилар. Мана шундан Мустафо Камол босқинчиларга қарши курашиш учун Туркияда бошчиликни ўз қўлга олди. Шу сабабли Мустафо Камол биринчи юришда ғалаба қилди, деб эътибор қилинади.

 

92-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138