ҳам ўз навбатида шаҳарнинг ярмини (яъни юнонлар яшаган қисмини) юнон босқинининг изларини тамоман йўқ қилиб ташлаш мақсадида куйдириб юбордилар. Англия, Франция ва Италия сулҳ битими тузилишини талаб қилди. 1922 йил 11 октябрда ўзаро сулҳ битими имзоланиб, юнонлар Тарқоқ, ҳатто Марижни тарк қилиб чиқиб кетди. Шу билан юнон ва турклар ўртасидаги уруш ниҳоясига етди.
Бу ўша даврда ғарб оммавий ахборот воситалари тасвирлашга ҳаракат қилгандек эмас, балки қандай бўлиб ўтган бўлса шундайлигича келтирилган Мустафо Камол билан юнонлар ўртасидаги уруш воқеъаларининг ҳақиқий хулосасидир. Бу воқеъалар шуни кўрсатиб турибдики юнонларнинг босиб олган ерларидан воз кечиб чекинишлари уларни мағлуб бўлишига мажбур қилган жанг натижасида бўлмади. Аксинча улар бу вақтда ғолиб эдилар. Турклар эса мағлуб ва тушкун аҳволда бўлиб, умидсизлик уларни ҳолдан тойдирган эди.
Юнонларнинг бундай тарзад чекинишидан уларни давлатлараро тазйиқ чекинишга мажбур қилганлиги очиқ кўриниб турипти. Шаксиз бу тазйиқ иттифоқчиларнинг иши эди. Чунки Англия, Франция ва Италия юнонлар урушдан жангсиз чиқиб, чекиниб бўлишгач юнонлар ва турклар ўртасида сулҳ тузилишига шошилишган ва охир-оқибат сулҳ тузилган эди.
Ингилизлар Мустафо Камолни овоза қилади Англия турклар билан юнонлар ўртасидаги урушлардан Мустафо Камол Халифаликни бекор қилишга ёрдам берадиган қурол сифатида эди. Шунинг учун ҳам Англия бу уруш ҳақидаги хабарларни бутун Ислом оламида кенг тарқатди. Туркиянинг ўзида ва Туркиядан ташқарида Мустафо Камолнинг ғолиблиги, юнонларни қувиб чиқарган, иттифоқчиларга қарши курашиб, уларни ҳам қувиб чиқаргани ҳақида овозалар тарқатади. Ҳатто Мустафо Камол кейинчалик мусулмонларга ва Ислом ҳокимиятига охирги зарбани бериши, яъни Халифаликни бекор қилиши ва Ислом салтанатини йўқ қилишга имконият яратиб берди. Юнонларнинг Тароқиядан қувиб чиқарилиши режалаштирилган иш экани очиқ кўриниб турибди. Унинг хулосаси: юнон қўшини Кичик Осиёдан жангсиз чекингач, Мустафо Камол қўшини шимолга Тароқияни юнонлардан озод қилиш учун юриш бошлади. Франция, Италия ва Англия 1921 йил 15 майда бетарафликни эълон қилганларида Босфор ва Дарданел соҳилларигача чўзилиб борган ерларда бетараф минтақа ташкил қилишган ва бу ерларни кесиб ўтишга ҳар икки урушувчи тарафга ҳам имкон бермас эди. Юқорида юнонлар Истанбулни босиб олиш учун ушбу бетараф минтақани кесиб ўтишга ҳаракат қилган ва генерал Ҳарингтон уларга имкон бермагани ҳақида айтиб ўтган эдик. Энди Мустафо Камол бу ерларни кесиб ўтишга ҳаракат қилди. Генерал Ҳарингтон уни ҳам ман қилди. Лекин Мустафо Камол бу қаршиликка эътибор бермади. Қўшин ичкарига ёриб киришда давом этаверди. Турк қўшини соҳилда тўпланиб, Жаноқ қалъа яқинида тўхтади. Ҳарингтон уларга қаршилик қилиш учун ҳозирлик кўра бошлади. Шу мақсадда Истанбулдаги
110-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138
|