ИТТИФОҚЧИЛАРНИНГ ЖАМОЛ БОШОНИ ОҒДИРИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИШЛАРИ
Лекин Усмоний Давлатга урушдан чиқиш ёки унинг ўзи билан сулҳ тузишда қўшин зобитларидан бошқа ҳеч ким таъсир қила олмас эди. Ҳатто ингилиз ва французлар билан бирлашиб кетган арабларнинг хоинлари ҳам сиёсий майдонда бўлмаганликлари учун улардан ингилиз ва француз хўжайинлари давлатда таъсир кўрсата олишларини кутмас эдилар. Бу хоинларнинг асосий ишлари ўз давлатлари – Ислом Давлатига қарши жосуслик қилиш ва қўпорувчилик ишлари билан шуғулланишдан иборат эди. Ҳатто хоинларнинг каттаси Хусайн ибн Алий (1856-1931й.й Макка ва Ҳижоз волийси)нинг давлатда таъсири йўқ эди. Ингилизлар ундан мусулмонлар ингилизларга душман бўлиб қолмаслиг ва уларга қарши – кофир бўлганликлари сабабли – шариъат вожиб қилган жиҳод эълон қилмасликлари учун Ислом қўшини – Усмонийлар қўшинига қарши қўпорувчилик ишларида ва Ислом қўшинидаги шахслар билан умумий фикр вужудга келтириш ишларидагина фойдаланар эдилар. Шунинг учун иттифоқчилар биринчи жаҳон уруши асносида Усмоний Давлатнинг урушдан чиқишида бутун диққат эътиборини арабларга эмас, балки турк зобитларига қаратдилар. Турк зобитлари икки сифат, яъни Германияни ёмон кўриш, Усмоний Давлат Германия билан ёнма-ён урушга кирганига қаршилиги ҳамда ҳокимиятни эгаллашга бўлган хоҳиши унга интилиш билан машхур икки зобит бор эди. Улар Жамол бошо ва Мустафо Камоллар бўлиб, Мустафо Камол шуҳратпараст, ўта хушёр ва давлатга қарши ҳаракат қилишга қарамасдан кичик бир зобит эди. Аммо Жамол бошо эса ҳокимиятга таъсир қила олиш даражасидаги зобит эди. Хусусан бутун Усмоний Давлатни уч киши вазирлар раийси Таълат, ҳарбий вазир Анвар ва Сурия ҳокими, 4-қўшин қўмондони Жамол бошо бошқарар эди. Шунинг учун ҳам иттифоқчилар Жамол бошони ўз тарафларига оғдиришга ҳаракат қилдилар. Дарданелл бўғозини қўлга киритиш учун қилинган ҳужум асносида ва бу ҳужум муваффақиятсиз тугаганидан кейин иттифоқчилар Усмоний Давлатга қарши исён қилиш учун Жамол бошо билан боғланишга ҳаракат қилдилар. Чунки ингилизлар Истанбулга ҳужум қилишиб, 1915 йил 25 апрелда Ғолибулий шаҳрини қўлга киритишди. Лекин усмонийлар қўшини уларга қаттиқ қаршиликлар кўрсатиб, йўлларини тўсиб қўйди. Натижада ингилизлар бир қадам ҳам олдинга силжий олмай жуда катта талофат ва зиён кўрдилар. Ҳатто иттифоқчилар саркардаси генерал Ҳамилтон 16 августда инглиз ҳарбий вазири маршал лорд Кетшнерга қурол-аслаха ва ёрдам сураб телеграмма йўллашга мажбур бўлди. 14 октябрда Англия ҳукумати генерал Ҳамилтонни мансабидан четлатиб, унинг ўрнига генерал Монруни таъйин қилди ва унга Дарданеллга қилинадиган ҳужумни чуқур ўрганиб чиқишни топширди. У 28 августда Дарданеллга етиб келди ва Дарданелл соҳилида жойлашган қўшин штаби билан вазъиятни чуқур ўрганиб чиқиб, ҳарбий вазирга урушдан чиқиш зарурлигини билдириб телеграмма йўллади. Лорд Кетшнер бу телеграммадан изтиробга тушиб қолди ва Дарданеллга ўзи бориб вазъиятни чуқур ўрганишга қарор қилди. У 3 ноябрда генерал Монруга Дарданеллга ҳужум қилиш ҳақида шахсан ўзи фикр юритаётганлиги ва урушдан чиқиш ҳақидаги буюруқларни бекор қилганлиги мазмунида телеграмма йўллади. 9 ноябрда лорд Кетшнер Дарданеллга етиб келди ва
51-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138
|