Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

 “Шариъат бу нарса ҳақида сукут қилган, натижада у мубоҳ ҳолида давом этиб келяпти ва шариъат қайси нарса ҳақида сукут қилиб унинг ҳукмини баён қилмаган бўлса, демак у мубоҳдир”, дейилмайди. Чунки шариъат у нарса ҳақида сукут қилмай, унинг ҳукмини унга таъаллуқли далил билан баён қилган. Росул а.с.нинг сукутари шариъатнинг сукути (индамагани) эмас, балки шариъат тарафидан қилинган баёндир. Чунки Росул а.с.нинг сукутлари ҳам сўзлари, амаллари ва Қуръони Карим оятлари каби шаръий ҳукм учун баёндир.

  Ҳеч бир муслим Аллоҳ таолонинг ушбу:

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِيناً

 - “Бугун сизларга динигизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун фақат Исломни дин қилиб танладим”.  {5:3}

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَاناً لِّكُلِّ شَيْءٍ

“Ҳамма нарсани баён қилиб беруви Китоб – Қуръонни Сизга нозил қилдик”. {16:89}

 

сўзларни ўқигандан кейин Аллоҳ бирон нарсанинг ҳукмини баён қилмаган, деб айтиши лойиқ эмас. Бинобарин ҳеч бир муслим, баъзи бир воқеъалар шаръий ҳукмдан холий, яъни шариъат унга бепарволик қилиб Китоб ва Суннатдан бирор далил келтирмаган ёки шариъат очиқ равшан, ё мазмунида ишора бўлган, ё ишлаб чиқилган, ё қиёс қилинган бирор бир шаръий далил келтириб, баъзи бир воқеаларнинг вожиб, ё суннат, ё ҳаром, ё макруҳ, ё мубоҳ эканлигини огоҳлантирмаган, деб айтиши ҳам лойиқ эмас. Албатта бирорта муслим бундай фикрга бориши жоиз эмас. Чунки у бундай фикрга бориш билан шариъатни нуқсонли, деб унга айб етказган, шариъатдан бошқа йўлни ҳакам қилишни жоиз ҳисоблаган ва Аллоҳ таъолонинг ушбу оятига қарши чиққан бўлади:



فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ

 - “Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича зинҳор мўъмин бўла олмайдилар”.       {4:65}

  Агар шариъат бирор ҳукмни олиб келмаган бўлса ва муслим шахс шариъат келтирмаган ҳукмни олса, у шариъатдан бошқани ҳакам қилган бўлади. Бу иш муслим учун нолойиқдир. Шариъат барча ҳодисаларнинг ҳукмларини келтирмаганлиги шариъат ўша ишларда бошқани ҳакам қилишга ижозат берганлигидир, деган даъво нотўғри ва пуч даъводир. Бинобарин шариъат қайси ишдан сукут қилган бўлса, у иш мубоҳдир, деган ҳукм ҳам шариъатдан ўзга йўлни ҳакам қилишга рухсат бериш демакдир. Бундан ташқари бу нарса шариъат баъзи

 

37-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138