Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

3. Ўша вақтларда ҳам ва ҳатто ҳозирги кунгача демократия Исломдандир: -
“Зеро, демократия шувро (маслаҳатлашиш), адолат, тенглик ва салтанатни халққа бериш асосига қурилган бўлиб, Ислом ҳам айнан шу нарсаларни олиб келгандир. Ислом бой билан камбағални, ҳуқуқлар ва бурчларни, вазир билан чўпонни тенг қилади ва уларнинг ўрталаридаги ишлар маслаҳатлашиш асосида бўлишини таъйин қилади. Ислом “Амру-маъруф ва наҳй-мункар” (яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш) ни ўзининг асосий қоидаларидан қилиб таъйин этган. Исломдаги “Шувро” ҳозирда европаликлар айтаётган парламент низомининг айнан ўзидир. Амру-маъруф ва наҳй-мункар эса, ҳозирги янги маданиятда газеталарда эркин танқид қилиш, китоб ва газеталарни босиб чиқаришдаги шахслар ва жамоъаларнинг эркинлиги, фикрларни ошкор билдириб, хоҳлаган гапни гапиришликда намоён бўлмоқда. Ҳеч ким маъсум (гуноҳдан ҳимояланган) эмас, ҳукумат ҳам, волий ҳам масъум эмас. Уларни омма фикрининг уйғоқлиги ҳамда танқид эканлиги ўнглайди, қўрқитади ва уларни кенг тўғри йўлда юришга мажбур қилади. Қуръонда зикр қилинган бир-бирини ҳаққа чақириш айнан шу ишлардан иборатдир. Ушбу асога кўра демократия Исломдандир. Қуръон олиб келган ва Пайғамбар алайҳи-с-салом буюрган дин демократиянинг айнан ўзидир”, - деган фикр кенг тарқалган эди.

 

Фатволарнинг хатоси

 

Ушбу асосларга кўра демократия дустури ва ғарб қонунларини олишга фатволар берилди. Давлат халифалик низомига биноъан иш юргизаётган Ислом Давлати деб эътибор қилинаверади. Қонунчилик ҳам Ислом қонунчилиги деб эътибор қилинаверади ва ғарбдан олинган қонунларнинг барчаси Ислом қонунари бўлиб қолади.

 

 Хато ҳамда тўғри йўлдан тойиш айнан шу ердан бошланди. Чунки бу уччала ишдаги фикрлар Исломни нотўғри тушунишга олиб борди. Бунинг бир неча сабаблари бор:

 

1) Эътиқод ва шаръий ҳукмларга алоқадор фикрлар билан илм-фан, ишлаб чиқариш, ихтиро ва шунга ўхшаш ишларга алоқадор фикрларнинг ўртасида фарқ бор. Илм-фан ва шунга ўхшаш ишларга алоқадор фикрлар, агар Исломга зид бўлмаса, уларни олиш жоиздир. Аммо эътиқод ва шаръий ҳукмларга алоқадор фикрлар фақат Росулуллоҳ с.а.в. келтирган Китоб ва Суннатдан ёки Китоб ва Суннат йўллаган нарсадан (саҳобалар Ижмоъи ва Қиёсдан) олиниши керак. Бунга имом Муслим ривоят қилган ушбу ҳадис далилдир: “Мен ҳам сизлар каби инсонман, агар мен сизларга дин ишларидан бироринарса буюрсам уни олинглар, агар дунё ишларидан бирор ишга буюрсам, мен ҳам сизлар каби инсонман” (яъни мен ҳам дунё ишларида хато қилшим мумкин. Яна Пайғамбар а.с.нинг хурмо дарахтини чанглатиш воқеъаси зикр қилинган ҳадисда: “Сизлар дунё ишларини мендан кўра яхшироқ билгувчисизлар”, деб айтган сўзлари ҳам далилдир. Демак, шариъатдан яъни Ақида ва шаръий ҳукмлардан бўлмаган нарсалар агар Исломга зид бўлмаса уни олиш жоиз. Аммо шариъат – Ақида ва шаръий ҳукмлар эса

 

29-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138