Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қўшини қўмондони Ҳарингтон билан бирга Халифаликни тўнтаришда катта иш қилди. Ҳарингтоннинг ҳам алоқалари, боғланишлари бўлган бўлса керак, - (турк зобитлари ва бошқалар билан) – лекин бу ҳақда бирор нарса маълум эмас.

 

Мустафо Камолнинг пайдо бўлиши

 Мустафо Камол биринчи жаҳон урушидан олдин ғарб фикрларига мойиллиги, немисларни ёмон кўриши билан танилган бўлса ҳам номи чиқмаган кичик бир зобит эди. У Ана Фурта жангида қатнашгандан кейин шуҳрат қозонди ва машҳур бўлиб кетди.

 

 1915 йилнинг баҳорида, яъни биринч жаҳон урушининг иккинчи йилида Германия Франция ерларини эгаллашга бўлган ҳаракатларини тўхтатди. Чунки Германия ҳам, Франция ҳам бир-бирларининг устидан тўла ғалабага эриша олмади. Руслар эса оғир инқирозга учраган бўлиб, агар ғарб давлатлари тезлик билан доимий сувратда Россияни қурол-яроғ билан таъминламаса, у ўзини қайта тиклаб олиши ва урушга яна кириши мумкин эмас эди. Шунинг учун иттифоқчилар тезлик билан кемаларни керакли қурол-яроғ ва озиқ-овқатлар билан тўлдириб Россияга жўнатишди. Лекин бу кемалар Ўрта Ер денгизида қамалда қолиб Россияга етиб бормади. Уларнинг ўтиб кетиши ва Россияга доимий равишда ёрдам билан таъминлаб туриш учун Истанбулга ҳужум қилиш ва бўғозларни очиш зарур эди. Ўша вақтда Усмоний қўшинни бошқариш немис генерали Леймон фон Сандрознинг қўлида бўлиб, у дивизияларнинг бирига полковник Мустафо Камолни қўмондон қилиб таъйинлаган эди. Айнан ўша даврда иттифоқчилар Истанбулга ҳужум қилдилар.

 

 1915 йил апрелида иттифоқчилар қақшатқич ҳужум қилишга ҳаракат қилиб, жуда катта тайёргарлик кўришди. Ингилизлар урушни бошлаб, Ғолибулий шағрига етиб боришди ва Усмонийларнинг қўшинларини бўлиб ташлашди. Генерал Сандроз жангда қўмондонлик қилган саркардани мансабидан олиб ташлашга мажбур бўлди ва унинг ўрнига полкавник Мустафо Камолни таъйин қилди. У полкавник лавозимидан юқори кўтарилмаган эди. У усмоний қўшинни Ана Фурта ёнида, Дарданеллга яқин жойда энг хатарли жангда бошқара бошлади. Жанг асосан бир тепаликда бўлиб, турклар унинг тепа қисмини, ингилизлар эса пастини эгаллаган эди. Жанг бир неча кун давом этди. Аммо иккала тараф ҳам ғалабага эриша олмади. Вазъият ўзгармасдан, ҳар иккала тараф ҳам ўз жойларини эгаллаган ҳолда жанг қилиб тура вердилар.


Бу ҳолат бир неча ойгача давом этди. Кутилмаганда кечаларнинг бирида, яъни 15 декбрь кечаси, инглизлар жуда яширин тарзда ўзлари эгаллаб турган Ғолибулий соҳилини бўшата бошладилар. Ҳарбий кемалар жуда тезликда тайёр қилингандан кейин турган жойларидан сузиб кетишди. Айнан шу нарса жангни тугатди.

 

 Уруш тугагандан кейин Мустафо Камол генерал Сандрозга уруш ҳақидаги ҳисоботни ва урушда ўқ тегиб синдириб ташланган соатини топширди. Ўқ соатга тегиб унинг ўзига тегмаган эди. Генерал соатни олиб, дарҳол унга ўзининг тилла соатини берди. Чилпарчин бўлган соатни эса эсдалик учун олиб қўйди.

 

54-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138