Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ИНГИЛИЗЛАРНИНГ СИЁСИЙ ВА ҚОНУНИЙ ИШЛАР БИЛАН ХАЛИФАЛИКНИ ҚУЛАТИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИШЛАРИ

 

 Ингилизлар Халифаликни емириш ва ҳеч қандай қуролли қўзғалонсиз қонуний йўллар билан жумҳурият тиклаб, ҳокимият бошқарув низомида тубдан ўзгаришлар пайдо қилиш умидида эканликлари маълум эди. Шунинг учун улар фақат сиёсий услубларни қўллай бошладилар. Халифа Иззат бошони вазирликдан четлатгандан кейин. Тавфиқ бошога янги вазирлик тузишни топширди. Тавфиқ бошо ингилизларнинг гумашталаридан эканлиги ҳаммага маълум эди. У халифа Абдул-Ҳамид даврида катта вазифаларда ишлаган, кейинчалик эса Лондондаги Усмонийлар Давлати элчиси лавозимида ишлаб, ингилизларнинг дўстлиги ва розилигини топа олган эди. Лекин у вазирликни тузган вақтда 80 ёшга кирган қария бўлиб, унга юкланаётган бу улкан вазифани бажара олмас эди. Шунинг учун ингилизлар уни вазирлик тузишдан қониқмадилар.

 

 Лекин улар Тавфиқ бошони вазирликдан четлатиб, унинг ўрнига бошқа вазирни олиб келишдан олдин “вакиллар мажлиси” номи билан танилган депутатлар палатасини тарқатиб юбормоқчи бўлдилар. Чунки у Усмонийлар Давлати яъни, Халифалик Давлатининг ҳамма вилоятларидан сайланган депутатлардан таркиб топган эди. Демак, у фақат Туркия депутатлари палатаси эмас эди. Қолаверса унинг кўпчилик аъзолари “Ёш Туркия” ва “Бирлик ва тараққиёт” яъни, Талъат, Анвар ва Жамол партияларига мансуб шахслар эди. Бу партиялар Халифаликни ва бутун Усмонийлар империясини яъни бутун Усмонийлар Давлатини сақлаб қолиш истагида бўлиб, Халифаликни йўқ қилиш ва Туркиядан бошқа вилоятларни ажратиб юборишга рози бўлмас эди. Бундан ташқари ингилизлар Ислом мамлакатларида сиёсий бўшлиқни пайдо қилмоқчи бўлдилар. Парламентни тарқатиш айнан мана шу сиёсий бўшлиқни вужудга келтиришга ёрдам берар эди. Шунинг учун улар парламентни тарқатишга астойдил киришдилар. Ингилизлар аввалда парламентни султон тарафидан бўлган ҳукм орқали эмас, балки конституцион йўл билан тарқатиб юбормоқчи бўлдилар. Айнан шу ўринда Мустафо Камол бу ишга конституцияга асосланган ҳолда ҳаракат қилиб кўрди. Лекин бу уруниш мувоффақиятсиз тугади. Шундан кейин султон кутилмаганда парламентни ҳукм чииқариб тарқатиб юборди. Султон бу ишни ингилизлар ундан қилган талабга қаноъатланганидан ёки мажбур бўлганидан қилгани кўриниб турибди.

 

Бунинг тафсилоти қуйдагича” Тавфиқ бошо вазирлик тузгандан кейин конситуцияга кўра парламентнинг ишончини қизониши керак эди. Ишонч қозониш мажлиси чақирилиши арафасида Мустафо Камол Ҳалаб ва Анзадан Истанбулга қайтиб келиб, депутатларни вазирликка ишонч билдирмасликка қаноъатлантириш умидида шошилинч ишга киришди. Унинг депутатлар палатасининг кўпчилигини ташкил қилган “Бирлик ва тараққиёт” партияси аъзоларидан дўстлари бўлиб, булар орасида Фатҳийбек нуфузли ва ҳукумрон эди. Шунинг учун у ишонч қозониш мажлисига тезроқ етиб боришга ошиқди. Фатҳийбек унга бир неча депутатларни йиғиб берди. Мустафо Камол улар билан мажлислар залига қўшни хонада маслаҳатлаша бошлади. Мустафо Камол уларга ўз таклиф ва мулоҳазаларини, яъни вазирликка ишонч билдирмасликка овоз беришни айтди. Лекин улар вазиликка

 

69-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138