Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бериш мақсадида уюштирган Истанбул марказида жуда кўп ишларни амалга оширишди. “Ёш Туркия” ёки “Бирлик ва тараққиёт” жамъийятини вужудга келтириш бу марказ олиб борган ишларнинг энг муҳим ва натижаси энг даҳшатлиси бўлди. Бу жамъийятга Парижда асос солинди. Унинг асосчилари Франциянинг фикрлари билан суғорилган ва Франция инқилобини чуқур ўрганган турк ёшлари эди. У яширн инқилобий жамъийят сифатида юзага келди. Жамъийят раиси Аҳмад Ризобек бўлиб, у одамлар ўртасида кўзга кўринган шахслардан эди. Унинг мафкураси ғарб дунёқарашининг  ўз юрти – Туркияга олиб кириш эди. Бу жамъийятнинг Берлин, Солоники ва Истанбулда ҳам бўлимлари бўлган.

 

 Париж бўлими жуда пухта тузилган ва программали экстремистик кайфиятда, тарғибот воситалари эса жуда кучли ва мустаҳкам эди. Унинг “Ал-анбаъ” номли газетаси бўлиб, бу газета Истанбулга Европа почталари орқали яширинча келтирилар, унинг Туркиядаги аъзолари бу газетани яширинча тарқатар эдилар. Жамъийят турли сиёсий варақалар чиқарар, улар ҳам шу услубда келтирилиб, тарқатилар эди.

 

 Бу жамъийятнинг Берлин бўлими мўътадил (бетараф)лар. Усмоний Давлатининг собиқ вазирлари ёки ундан юқори мансабда бўлганлар ва сиёсий қобилият эгаларидан таркиб топган бўлиб, улар давлат ишларини Германия ҳукуматининг услубида ислоҳ қилиб. Усмоний Давлатда яшаётган турли миллат ва халқларни Германия иттифоқига ўхшаш бир давлатга бирлаштиришни талаб қилишар эди.

 

  Аммо Солоники бўлимининг кўпчилик аъзолари қўшинда кучли нуфузга эга бўлган ўқувчи зобитлардан иборат бўлиб, улар инқилоб қилиш учун жиддий тайёргарлик кўришар эди. Бу бўлимга кейинчалик вазирликка раис бўлган Талъат каби юқори лавозимда ишловчи ёшлар ва баъзи бир шайхлар – уламолар қўшилди. Натижада уларнинг қуввати яна ҳам зиёда бўлди. Лекин шунга қарамасдан бўлимдагилар Париж марказига бўйсунар ва унинг маслахатидан ташқари иш юритмас эдилар. Париж маркази уларни ғарб назариялари ва фкрлари билан бошқарар, уларда кураш ва фидойликка бўлган интилишларни пайдо қилар эди.

 

 Масонлар ташкилоти, ҳусусан Солоникидаги Италия масонларининг энг катта ташкилоти бу жамъийятни қутлар ва адабий жиҳатдан унга катта ёрдамлар бериб турар эди. Унинг йиғинлари ҳеч бир жосус ҳар қанча урунса ҳам кира олмайдиган масонлар йиғиладиган жойларда ўтказилар эди. Масонлар ташкилотининг кўпчилик аъзолари “Бирлик ва тараққиё,,  жамъийятига аъзо эди. Мана шундай воситалар ва олаётган ёрдамлари туфайли жамъийят ўз аъзоларининг сонин кўпайтирди ва нуфузи яна ҳам кучайди. Бундан ташқари “Бирлик ва тараққиёт,, аъзолари Истанбул билан боғланиш, балки қасрга яқинлашиш ишларида ҳам масонларнинг услубидан фойдаланар эди.

 

  Бу жамъийят (“Ёш Туркия” ёки “Бирлик ва тараққиёт” жамъийяти) яширин мажлислар уюуштирар ва ўз аъзоларини  инқилобга қизқтириб тайёрлар эди. Нихоят 1908 йил инқилоб бўлди ва бу жамъийят ҳокимиятни эгаллади ва унинг қуввати кўриниб қолди. Европа ундан миннатдор эканлиги очиқ кўриниб турар эди. 1908

 

11-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138