Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

тўдаларни вужудга келтириб, юнон босқинчиларига қарши қуролли курашни уюштириш, кейин эса босқинчи иттифоқчиларга қарши курашиш учун Мустафо Камол байроғи остига одамларнинг тўпланиши учунми? Ахир бу инқилобга тутки ва унинг ўтини алангалатиш эмасми? Агар Англия инқилобга ундаб ва инқилоб ўтини алангалаётганида махфий услублари билан кўздан яширина олган бўлса ҳам, халифани инқилобни бостириш учун қўшин ҳозирлашдан манъ қилиши инқилобни очиқ ҳимоя қилиш эмасми? 1919 йилнинг ёз ойларидаёқ инқилобни бостириш мумкин эдику. Султон қўшин ҳозирлашга киришганда ингилизлар бу иш шартларида баён қилинган қўшинни тарқатиб юбориш бандига зид, деган ҳужжат билан султонга қаршилик қилишмадими? Нима учун қўзғалонни бостиришга етарли куч ҳозирлашдан қайтарилди? Ҳолбуки, сулҳ шартларининг бирор моддасида қўшинни қуролсизлантириш ёки тарқатиб юбориш ёки ҳарбий заҳираларни топширишни қайд қилган бирор банд йўқ эди. Лекин сулҳ шартларига кўра чегараларни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ва мамлакат ичида тинчликни сақлаб туришга кифоя қилгудек қўшин қисмлари ажратиб олиниб, турк қўшини имкони борича тезлик билан тарқатиб юборилиши керак дейилган эди. Ундай бўлса инқилобни бостириб ташлаш учун куч йиғиш сулҳ шартларига зиддир, деган ингилизларнинг гап қаердан келди?

 

 Бундан ташқари иттифоқчилар яъни ингилизлар 1919 йилнинг май ойида шарқий минтақаларда тартибсизликлар бўляпти. Уларнинг олдини олиш учун ҳарбий саркарда юборилиши керак. Фикримизча бу ишни Мустафо Камол уддалай олади деб, султондан талаб қилдилар. Ингилизлар ўзлари ўйлаб топган, аслида йўқ тартибсизликларнинг олдини олиш учун куч юборишни таклиф қилиб, бутун олам оммавий ахборот воситалари тарқатиб юрган ҳақиқий инқилобни бостириш учун қўшин юборишдан халифани манъ қилишмадими? Кейин эса халифа уларга бўлмаса сизлар бу ерларни босиб олувчиси сифатида инқилобни бостиришга бошчилик қилинглар ёки менга бу инқилобни бостириш учун куч ҳозирлашга рухсат беринглар деб мурожаъат қилганда, улар султонга биз бетарафмиз дейишмадими? Кўринишида иттифоқчиларга ва иттифоқчи давлатларнинг бири бўлган юнонларга қарши бўлган ички инқилобни бостириш учун куч ҳозирлашдан халифани манъ қилиш бетарафликми? Бу табиъий холатми ёки инқилобни қўллаб қувватлаш ва ҳимоя қилишми?

 

Шаксиз иттифоқчилар яъни ингилзлар сулҳ шартлари тинчликни сақлаб туриш учун зарур қўшин бўлинмалари бўлишини тақозо қилишига қарамасдан султонни инқилобни бостириш учун куч ҳозирлашидан манъ қилиш инқилобни ҳимоя қилиш ва инқилобни бостиришдан манъ қилиб халифанинг қўлини боғлашдан ўзга нарса эмаслиги очиқ кўриниб турибди. Шундай бўлишига қарамасдан инқилоб султонга қарши ҳукумат тузиш мақсадига эриша олмади. Балки инқилоб султон билан музокара олиб бориш ва унинг итоъатига киришга мажбур бўлди. Лекин одамларни иттифоқчиларга қарши қўзғатиш, уларни Самсунни ингилизлар босиб олишидан ҳимоя қилган қилиб кўрсатиш ва юнонлар билан уларни тўқнаштириш ишларида ютуққа эришди. Бу билан босқинчиликка қарши кураш мафкураси вужудга келтрилди ва Мустафо Камолни бу курашнинг етакчиси қилиб кўрсатилди.

 

91-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138