чиқишга ҳақлидир”. Шаръий таърифлардан ҳам шаръий ҳукмларда бўлганидек кучли далил олинади. Фақат халифагина таъриф ва ҳукмларни танлаб қонунийлаштиради, бинобарин унинг раъйигина устун ва бўйсунилиши лозимдир.
б) Бирор мавзуда муъайян фикрга далил бўладиган раъйдан битта ёки бир нечта амал келиб чиқса бу битта ёки бир нечта амаллар ўша мавзу асосида баҳс қилинади. Бошқача қилиб айтсак, мавзулари яхшилаб тушуниб олиш ва чуқурроқ назар ташлашга муҳтож бўладиган раъй муъайян мавзу ҳақида муъайян фикрга (тушунчага) олиб бориши учун ҳосил қилинган раъй бўлади. Шунда у амални қилиш ё қилмаслик ёки уни қандай қилиш кайфияти маълум бўлади. Яъни раъй “фикр, жанг ва ҳийла” мавзуидаги ишлардан бўлса, бу каби бирор мавзуда муъйян фикрга далил бўлаётган раъйларда кўпчилик тарафи эмас, тўғрилик тарафи қувватланади (олинади). Бунга мисол қилиб умматни уйғотиш мавзуни олиб кўрсак. Умматни уйғотиш учун унинг фикрий савиясини юксалтриш зарурми ёки иқтисодий савиясини кўтариш зарурми? Ёки халифа Абу Бакр даврида қўзғалган муртадлар урушини олиб кўрайлик, бу уруш шариъат ҳукмларини бутунлай инкор қилишми ёки қуролли исёнми? Ёки Алий (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!) халифа бўлган вақтида волийлар ишни ҳал қилишини олиб кўрайлик. Халифа Алий ҳамма волийларни ишдан четлатсинми ёки ҳаммаларини ўз ўрнида қолдирснми ёки баъзиларини четлатиб, бошқаларини қолдирсинми? Ёки халифа Алий Муъовиянинг ишини ҳал қилиш мавзуини олиб кўрайлик, Алий Муъовияни Шом ўлкасининг волийлигидан дарҳол четлатсинми ёки салтанатни халифалик қўл остидаги ерларнинг ҳаммасида қарор топгунча ўз лавозимида қолдириб турснми? Ёки Муъовиянинг тарафдорлари халифа Алии билан бўлган жангда Қуръонни найзалар учига илиб кўтарганларида, Қуръонни ҳақиқатда ҳакам қилишни талаб қилишганми ёки ҳийла тарзида қўлламоқч бўлишганми? Ёки Усмоний Давлат Истанбул – Бағдод темир йўлини қуриш мавзуини олиб кўрайлик. Усмоний Давлат бу йўлни Германия пудратчилари ёрдамида қурсинми ёки Белгиа пудратчилари ёрдамидами? Ёки Англиянинг 1962 йилда Европа умумий бозорига кириш мавзуини олиб кўрайлик. Англия унга кирсинми ёки кирмасинми? Англиянинг унга кириши унинг давлатлараро мақомини сақлаб қолишига имкон бериб, уни бутун Европадаги бошчилигини сақлаб қоладими ёки ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий зиён келтирадими? Ёки Миср бойлигини ўстириш мавзуини олиб кўрайлик, Миср давлати ўз бойлигини оғир саноатни ривожлантириш билан ўстирсинми ёки Асвон тўғонини қуриш биланми? Ёки Туркиянинг атом қуроли билан қуролланиш мавзуини олиб кўрайлик. Туркия атом қуроли билан ўз бойлиги ва бюджетидан фойдаланиб қуроллансинми ёки ташқи ёрдам йўли биланми? Ёки Усмоний Давлатдаги таълим ишларини кучайтириш мавзуини олиб кўрайлик. У таълимни кучайтириш учун мактаб, институт вауниверситетларнинг сонини кўпайтирсинми ёки таълим программасин қайтанад кўриб чиқсинми? ва ҳоказо. Демак, қайси бир ишнинг мавзуи устида чуқур фикр юргазишга муҳтож бўлинса, бундай ишда кўпчилик фикри эмас, тўғри фикр олинади. Бунга далил қилиб ушбу ҳадисни келтирамиз: “Росул а.с. ва мусулмонлар Бадр водийсининг сувга яқинроқ жойга тушиб ўрнашганларида, Ҳуббоб ибну Мунзир бу жойга рози бўлмади. Чунки у жойларни яхши билувчи ва урушдан хабардор шахс эди. Росулуллоҳдан: - Эй
42-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138
|