мағлуб бўлдилар. Кофирлар Шом ўлкасиннг ҳаммасини, чунончи Фаластин, Ливан, Сурия мамлакатларини бир неча ўн йиллаб, Триполи шаҳри ва баъзи жойларни эса 100 йил эгаллаб туришди. Гарчи бу 100 йил муддат ичида мусулмонлар билан салбчилар ўртасидаги урушлар ҳам мусулмонларнинг cалибчилар томонидан босиб олинган нарсаларини қайтариб олишга бўлган ҳаракатлари ҳам тўхтамаган бўлсада, лекин бу урушлар Ислом умматини заифлаштириб, Ислом Давлатининг мартабасини пасайтириб юборди. Бу урушларда куфр Ислом устидан фикрий ва руҳий жиҳатдан ғолиб бўла олмаган бўлса ҳам, мусулмонлар кофирлар олдида мағлуб бўлдилар. Ғалаба кофирлар тарафида бўлди. Бундан мусулмонлар инсон ҳаёлига келмаган хорликларга учрадилар. Шунинг учун ҳам бу давр, яъни “Салибчилар юриши” даври мусулмонларнинг мағлубияти даври деб эътибор қилинади. Чунки мусулмонлар пировард натижада салибчилар устидан ғалаба қозониб, уларни Ислом юртларидан қувиб чиқарган бўлсалар ҳам, лекин исломий фатҳларни, яъни кофирлар билан бўладиган жангларни қайтадан бошлай олмадилар. Салибчилар урушлари тугаб-тугамай (656ҳ – 1258м. Йилларда) мўғил босқнчилари бостириб келди. Улар Бағдод шаҳрида қирғин қилди. Шу мийлодий йилнинг 3 сентябрь куни “Айни Жолут” даги жангда мусулмонлар мўғуллар устидан тўла ғалаба қозонишди, кейин мўғуллар салтанати тугатилди. Мўғуллар устидан қозонилган ғалаба сабабли мусулмонларда жиход туйғулари қўзғалиб, бутун оламга Ислом даватини ёйиш ҳисси қайтадан уйғонди. Мусулмонларнинг кофирларга қарши ғазотлари бошланди. Византияликларга қарши жиҳод бошланди. Кофирлар билан жанглар бўлиб, бирин-кетин ғалаба қўлга киритила бошланди. Бу 7ҳ. (13м) аср охирларида эди. Ислом Уммати фатиҳларни қайта бошлади. Урушлар давом этиб, жанглар бир-бирига уланиб кетди. Бу урушларда ғалаба доимо мусулмонлар тарафида бўлди. Улар – гарчи баъзи жангларда енгилган бўлсаларда – урушларда ғалаба қозонишар, мамлакатларни фатҳ қилишарди. Ислом Давлати оламда яна биринчи давлат мақомини эгаллаб олди. Бу ҳол 4 аср, яъни 12ҳ (18м) аср ўрталаригача, яъни Европада саноъат инқилоби очиқ ва давлатнинг кучларига таъсир кўрсатадиган даражада рўй бергунга қадар давом этди. Мусулмонлар бу инқилоб олдида ҳайрон бўлиб қолдилар. Оламда кучлар мувозанати ўзгарди. Ислом Давлати оламда биринчи ва ягона давлат мартабасидан аста-аста тушиб, кофирларда унга нисбатан тамаълар пайдо бўла бошлади. Ислом Давлати фатҳ қилган ва унга бўйсунган мамлакатлардан мусулмонлар қувиб чиқарилди. Кофирлар аста-аста Ислом Давлатидан мусулмонларнинг юртларини тортиб ола бошлади. Энди бутун оламга кенг қулоч ёйган Ислом орқага чекина бошлаган эди. Шундан кейин Европа давлатлари Ислом Давлатини давлат сифатида вужудини йўқ қилиш, ҳамда Исломни умуман ҳаёт майдонидан ва одамлар ўртасидаги алоқалардан йўқ қилиб ташлаш, яъни иккинчи “салиб урушлари” ҳақида фикр юрита бошлади. Лекин бу сафар биринчи “салиб урушлари” да бўлгандек мусулмонларни енгиб, Ислом Давлатини мағлуб қилш эмас, балки ундан кўра чуқурроқ ва даҳшатлироқ – Ислом Давлатининг ҳеч қандай изини ва қайта ўсиб чиқадиган бирорта илдизини қолдирмасдан қўпориб ташлайдиган ҳамда мусулмонларнинг қалбларидан Исломни ўчириб, руҳий ибодатлар сувратидагина қолдирадиган – салб уруши ҳақида фикр юрита бошлади.
3-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138
|