Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу оятнинг мазмунидан унинг мухолиф маънос яъни агар чўриларингиз покликни хоҳламасалар, уларни зинога мажбур қилиш жоиздир, деган мазмунни тушуниш мумкин.лекин оятнинг бу мухолиф маъноси  зинонинг ҳаромлигини баён қилган ушбу оятдаги умумий ҳукм билан бекор қлинади:

  Аллоҳ таоло айтади:

وَلاَ تَقْرَبُواْ الزِّنَى

 - “Зинога яқинлашманглар”.                     {17:32}

 Шунга биноъан оятнинг маъноси Росулуллоҳ с.а.в. буюрган ишни қилиш, қайтарган ишдан қайтиш ва ҳамма ишларда фақат мана шу буйруқ ва қайтарувларга боғланишдан иборатдир. Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳалол деймиз, ҳаром қилган нарсани ҳаром деймиз. Росулуллоҳ олиб келмаган нарсаларни олмаймиз ва бизларга ҳаром қилмаган нарсаларни ҳаром дея олмаймиз. Лекин бирон нарса ҳақида наҳй (қайтарув) нинг йўқлиги у нарсани олишнинг жоизлиги-ни билдирмайди, балки Аллоҳ ҳаром қилмаган нарсани ҳаром қилиш мумкин эмаслигини билдиради. Чунки ҳукм фақат шариъатдан олинади. Оятнинг маънос мана шу.

 

 Агар “Росулуллоҳ нимадан қайтарган бўлса ундан қайтинглар”, ояти Аллоҳ таолонинг:

فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ  

  - “Аллоҳнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна (кулфат) етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан эҳтиёт бўлсинлар”.   {24:63}

ояти билан ёнма-ён қўйилиб солиштириб кўрилса, “Росулуллоҳ олиб келган нарса” ва “Росулуллоҳ қайтарган нарса” оятдаги “нарса” сўзи умумийликни ифодалаётгани билинади. Демак, Росулуллоҳ олиб келган шариъатдангина ҳукм олишнинг вожиблиги ҳамда Росулуллоҳ олиб келган шариъатдан бошқа йўлдан ҳукм олиш гуноҳ ҳисобланиб, бу ишни қилган одам аламли азобга гирифтор бўлиши очиқ равшан бўлади.

 Аллоҳ таоло айтади:

فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ

  - “Йўқ Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича зинхор мўъмин бўлмайдилар”. {4:65}

 

32-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138