беришга ижмо қилганлар. Расулуллоҳ с.а.в.нинг кофир асирларга асирликдан халос бўлиш учун ўлжа сифатида тўлов тўлаш ўрнига мусулмонлар фарзандларидан ўнтасига таҳлим беришни шарт қилиб қўйишлари ҳам бунга яна бир далилдир. Ваҳоланки ўлжа сифатида тўланадиган ўша тўлов барча мусулмонларнинг мулки эди. Аммо медицина (табобат) соҳасига келсак, Расулуллоҳ с.а.в.га бир табиб ҳадя этилган пайтда, пайғамбаримиз уни барча мусулмонлар хизматига қўйган эдилар. Демак, Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўзига келган ҳадядан фақат ўзларигина фойдаланмай ва ўзигагина олиб қолмай барча мусулмонлар фойдаланиши учун беришлари бу ҳадя фақат ўзи учун эмас, балки мусулмонлар оммаси учун эканлигига далилдир. Чунки Расулуллоҳ с.а.в.га бирон ҳадя келиб, уни мусулмонлар оммаси хизматига қўйсалар, бу ҳадя мусулмонлар оммасига тегишли нарса бўлади. Шунга кўра, демак, табиб (врач) ва муаллимларга байтулмолдан маош ажратилади. Шунинг учун, гарчи шахс ўзига табиб ёки муаллим ёллаши жоиз бўлса ҳам, бироқ давлат барча фуқароларга медицина ва таълим хизматини тўла таъминлаб бериши лозим. Бу тўғрида мусулмон билан зиммий, бой билан камбағал ўртасида фарқ йўқ. Чунки бу азон айтиш ва қозилик каби фойдаси барчага тегадиган ва одамлар муҳтож бўлган ишлардан ҳисобланади. Демак, бу ишлар омма манфаатларидан ва давлат фуқароларга таъминлаб бериши лозим бўлган ишлардан бўлиб, бу ишларга байтулмолдан ҳақ тўланиши лозим.
Ёлланма ишчи ўзи ким?Ислом шариати ишчи (ёлланувчи) деганда ҳақ эвазига ишлайдиган ҳар бир кишини назарда тутади, ёлловчи бир киши бўладими, жамоат ёки давлат бўладими, фарқи йўқ. Демак, ишчи деган сўз ҳар қандай соҳада ишлайдиган ишчини ўз ичига олади, шаръий ҳукмда давлат ишчиси билан бошқалар ишчисининг орасида фарқ йўқ. Давлат ходими (ишчиси), жамоат ходими ва бир шахснинг ходими буларнинг ҳаммаси ишчи ва уларга иш аҳкомлари татбиқ этилади, яъни уларнинг ҳар бири ёлланувчи ва уларга ёллаш аҳкомлари қўлланилади. Масалан, деҳқон - ёлланувчи, хизматкор - ёлланувчи, завон ишчилари - ёлланувчилар, тижоратчиларнинг котиблари - ёлланувчилар, давлат ходимлари - ёлланувчилар ва уларнинг ҳар бири ишчидир. Чунки ижара (ёллаш) шартномаси ёки нарсалардан фойдаланиш ёки иш келтирадиган манфаат ёки шахс келтирадиган манфаат тўғрисида тузилади. Агар шартнома нарсалардан фойдаланиш тўғрисида тузилган бўлса, ёлланувчи мавзусининг бунга ҳеч қандай дахли йўқ бўлмайди. Чунки ёлланувчининг бунга ҳеч бир алоқаси йўқ. Энди агар шартнома ҳунармандлар ва усталарни муайян ишларга ёллаш каби иш-меҳнат келтирадиган фойда ёки хизматкорлар ва ишчилар ёллаш каби шахс келтирадиган фойда тўғрисида тузилган бўлса, у ҳолда бу шартнома ёлланувчига тааллуқли бўлади.
90-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134
|