Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

 

2. Олдин экилиб, кейин харобага айланган ерлар. Ироқдаги Куфа билан Басра ўртасида жойлашган шўр ерлар ва водийлар каби. Муҳаммад ибн Убайд Сақофий ривоят қилади: «Басралик Нофиъ Абу Абдуллоҳ исмли киши Умар ибн Хаттобдан Басрадаги хирожий бўлмаган, бирор мусулмоннинг ундан оти учун беда, (яна бир ривоятда поя) олиши зарар қилмайдиган ерлардан бўлиб беришни сўради. Шунда Умар Абу Мусо Ашъарийга хат ёзиб, шу одам айтаётгандек бўлса, унга бўлиб бер, деди». Усмон ибн Аффон ҳам Усмон ибн Абул-Ос Сақофийга Басрадаги қамишзор, шўр ерни ажратиб берди. У ўша ерни тирилтириб, ундан ҳосил олди.


3. Ҳеч қачон экин экилиб, обод қилинмагану, лекин шаҳар ва қишлоққа аҳамиятли ҳисоблангани учун давлат ўз қўлига олган ўлик ерлар. Денгиз ва дарё соҳиллари каби.


4. Эгалари уч йил бекор ташлаб қўйганлари сабабли давлат тортиб олган ерлар. Масалан, Пайғамбар с.а.в. Билол Музанийга ер бўлиб берган эдилар. Бекор ташлаб қўйгани учун уч йилдан кейин Умар уни қайтариб олиб, бошқа мусулмонга берди. Абу Убайд «Амвол»да Билол ибн Ҳорис Музанийдан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. менга Ақиқдаги ерни ҳаммасини ажратиб берган эдилар. Умар замони келиб, у менга, Пайғамбар с.а.в. сенга бу ерни ўраб олишинг учун эмас, ишлатишинг учун берганлар, қанчасини обод қилолсанг, ўшанчасини олиб қол, қолганини қайтар, деди». Дарҳақиқат, саҳобалар ерни уч йил бекор ташлаб қўйган одамдан тортиб олиб, бошқага беришга ижмоъ қилганлар.


Ерни ўраб олиш уни ўзлаштириш билан баробардир. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. деганларки:


«مَنْ أَحَاطَ حَائِطًا عَلَى أَرْضٍ فَهِىَ لَهُ» 
«Кимки, ерни девор билан ўраб олса, у уникидир». Яна айтганларки:


«مَنْ أَحَاطَ حَائِطًا عَلَى شَىْءٍ فَهُوَ لَهُ» 
«Кимки бирор нарсани девор билан ўраб олса, у уникидир». Ва яна деганларки:


«مَنْ سَبَقَ إِلَى مَا لَمْ يَسْبِقْ إِلَيْهِ مُسْلِمٌ فَهُوَ أَحَقُّ بِهِ» 
«Кимки бирор мусулмондан олдин бориб эгалик қилса, у унга ҳақлироқдир». Ҳадиснинг мазмунига кўра, ўраб олувчи киши ўраб олиш билан уни тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўраб олувчи киши ўралган жойни ўзлаштирмоқчи 

 

122-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134