Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«وَإِنَّ فِى النَّفْسِ الدِّيَةُ مَائِةٌ مِنَ الْإِبِلِ»
«Жон учун юзта туя товон тўланади», деган жойи борлигини ривоят қилган. Жароҳатларнинг товонлари ҳақида эса Насоий Зуҳрийдан, у Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазмдан у эса отасидан, у бобосидан Расулуллоҳ с.а.в. унга бир мактубда:
«وَفِى الْأَنْفِ إِذَا أَوْعَبَ جَدْعُهُ الدِّيَةُ، وَفِى اللِّسَانِ الدِّيَةُ، وَفِى الشَّفَتَيْنِ الدِّيَةُ، وَفِى الْبَيْضَتَيْنِ الدِّيَةُ، وَفِى الذَّكَرِ الدِّيَةُ، وَفِى الصُّلْبِ الدِّيَةُ، وَفِى الْعَيْنَيْنِ الدِّيَةُ، وَفِى الرِّجْلِ الْوَاحِدَةِ نِصْفُ الدِّيَةِ، وَفِى الْمَأْمُومَةِ ثُلُثُ الدِّيَةِ، وَفِى الْجَائِفَةِ ثُلُثُ الدِّيَةِ، وَفِى الْمُنْقَلَةِ خَمْسُ عَشْرَةَ مِنَ الْإِبِلِ»
«Агар бурунни кесиб ташласа товон, тилга товон, икки лабга товон, икки тухумга товон, олатга товон, умуртқага товон, икки кўзга товон, бир оёққа ярим товон, бошнинг тепа қисмига урилса учдан бир товон, қорнига санчилса учдан бир товон, суяк ёрилишида ўн беш туя», деб ёзган эдилар деганини ривоят қилган.
Қасддан одам ўлдирса, ўликнинг меросхўрлари қотилдан ўликнинг товонини олишга ҳақли бўладилар. Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар:
«لاَ يَجْنِى جَانٍ إِلاَّ عَلَى نَفْسِهِ»
«Жиноятчи фақат ўз зараригагина жиноят қилади». Ибн Можа Амр ибн Ахвас орқали ривоят қилган. Қасддан бошқасида эса, қасдга ўхшаш ёки хато қилиб билмай ўлдириб қўйганда, ўликнинг меросхўрлари қотилнинг қариндошларидан товон олишга ҳақли бўладилар. Имом Бухорий Абу Ҳурайрадан ушбуни ривоят қилган:
«اِقْتَتَلَتْ اِمْرَأَتَانِ مِنْ هُذَيْلَ فَرَمَتْ إِحْدَاهُمَا الْأُخْرَى بِحَجَرٍ فَقَتَلَتْهَا وَمَا فِى بَطْنِهَا فَاخْتَصَمُوا إِلَى النَّبِىَّ فَقَضَى أَنَّ دِيَةً جَنِينَهَا غُرَّةٌ عَبْدٌ أَوْ وَلِيدَةٌ، وَقَضَى أَنَّ دِيَةَ الْمَرْأَةِ عَلَى عَاقِلَتِهَا»
«ҳузайл қабилалик икки аёл уришиб, бири тош отиб иккинчисини ва қорнидаги ҳомиласини ўлдириб қўйди. Расулуллоҳ с.а.в.га бу можарони олиб келганларида у зот ўлган аёлнинг ҳомиласига бир қул тўлаш, товонини эса оқиласига (қариндошларига) юклатиб ҳукм чиқариб бердилар».
112-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134
|