Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ
Ишни аниқ белгилаб қўйиш
Ёллаш - ёлланган нарсадан фойдаланишдир. Ёлланувчига нисбатан эса унинг куч-меҳнатидан фойдаланишдир. Ишчини ёллашда қилинадиган ишни, муддатни, иш ҳақи ва сарфланадиган куч-меҳнатни аниқ белгилаб қўйиш лозим. Иш номаълум бўлиб қолмаслиги учун унинг турини аниқ баён қилиш ҳам лозим бўлади. Чунки номаълум ишга ёллаш фосид (нотўғри, ботил) ёллашдир. Иш муддатини ҳам кунлик, ойлик ёки йиллик қилиб аниқ белгилаб қўйиш ва ишчининг ҳақини ҳам аниқ белгилаб қўйиш лозим. Ибн Масъуддан Расулуллоҳ с.а.в.нинг:
«إِذَا اِسْتَأْجَرَ أَحَدُكُمْ أَجِيرًا فَلْيَعْلَمْهُ أَجْرَهُ»
«Агар бирортангиз ишчи ёлласа, унга ҳақини айтиб қўйсин», деганлари ривоят қилинган. Бу ҳадис «Канзул уммол» китобида Доруқутнийдан ривоят қилинган. Ишчи сарфлайдиган куч-меҳнат ҳам аниқ белгиланиши лозим, ишчиларга фақат кучлари етадиган нарса юкланади. Оллоҳ Таоло айтади:
«لاَ يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلاَّ وُسْعَهَا»
– „Оллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди“. [2:286]
Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар:
«إِذَا أَمَرْتُكُمْ بِأَمْرٍ فَأْتُوا مِنْهُ مَا اسْتَطَعْتُمْ»
«Сизларга қачон бирор иш буюрсам, ундан кучингиз етганини бажаринглар» (Икки шайх Абу Ҳурайра орқали ривоят қилишган). Демак, ишчидан фақат одатда тоқати етадиган меҳнатнигина талаб қилиш мумкин. Сарфланадиган куч миқдорини бир ҳақиқий ўлчов билан аниқ ўлчашнинг имкони йўқлиги учун иш соатларини белгилаб қўйиш бир кунда сарфланадиган кучни аниқлаш учун қулайроқ ўлчов бўлиб қолди. Демак сарфланадиган кучни аниқлаш учун иш соатлари белгилаб қўйилади. Шу билан бирга қаттиқ ёки юмшоқ ер қазиш, темир болғалаш (темирдан нарса ясаш), тош кесиш, машина ҳайдаш, шахта-конда ишлаш каби меҳнат (иш) турини ҳам белгилаб қўйилади. Чунки иш тури ҳам қанча куч сарфланишини аниқлаб беради. Бу билан эса иш тури, муддати, ишга тўланадиган ҳақ ва сарфланадиган куч аниқланган бўлади. Шунга кўра демак, шариат ишчи ишлатишни ҳалол қилган пайтда ишнинг тури, муддати, тўланадиган ҳақ ва сарфланадиган кучни белгилаб қўйишдек эҳтиёт чорасини ҳам кўриб қўйди. Ёлланган ишчи ўзи бажарган иши учун оладиган иш ҳақи унинг ўз кучи билан топган мулкидир.
76-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134
|