Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ароқ ишлаб чиқариш - унга талаб бўлмагани учун - фойда келтирмайдиган иш бўлиб қолади. Натижада уни ишлаб чиқариш ўз-ўзидан тўхтайди. Бошқа барча нарсаларни ҳам шунга қёслаш мумкин. Демак истеъмолчилар, агар уларни ўз эркига ташлаб қўйилса, қанча маҳсулот ва қайси турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш кераклигини уларнинг ўзлари кўрсатиб беради. Нарх эса истеъмолчиларда шу нархни тўлашга етарли маблағ бор ёки йўқ бўлган пайтда ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга шу нарх тўланган ёки тўланмаган пайтда товар ва хизматларни тақсимлашга восита бўладиган нарсадир.


Шунинг учун нарх механизми маҳсулот ишлаб чиқаришга ундовчи, тақсимотни тартибга солувчи омил ва маҳсулот ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ўртасидаги алоқа воситасидир, яъни у маҳсулот ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги мувозанатни вужудга келтирадиган нарсадир.


Энди унинг маҳсулот ишлаб чиқаришга ундовчи омил эканига келсак, бу шундан иборатки, инсонни ҳар қандай самарали меҳнатни қилишга ёки фидокорлик кўрсатишга ундовчи асосий нарса, сарфланган шу меҳнат ёки ана шу фидокорлик учун унга тўланадиган моддий мукофотдир. Капиталистик иқтисодчилар шундай ҳисоблайдилар. Шунинг учун улар инсоннинг маънавий ёки руҳий ундов билан бирон нарсага меҳнат сарфлашини ҳақиқатдан йироқ санайдилар. Улар ўзлари тан оладиган ахлоқий ундовни ҳам моддий мукофотга олиб бориб тақайдилар. Уларнинг фикрича, инсон фақат ўз эҳтиёжларини ва моддий истакларини қондириш учунгина меҳнат сарфлайди. Бу қондириш эса ё ўзи ишлаб чиқарадиган товарларни тўғридан-тўғри истеъмол қилиш орқали ёки бошқалар ишлаб чиқарган товар ва хизматларни қўлга киритиш имконини берадиган пул мукофотига эришиш орқали амалга ошади. Инсон ўз эҳтиёжларини ҳаммасини бўлмаса ҳам, кўп қисмини қондиришда ўз меҳнатини бошқалар меҳнати билан айирбошлашга таянади. Шу сабабли эҳтиёжларни қондириш ўзи ишлаб чиқарадиган товарни қўлга киритишга эмас, балки меҳнатига тўланадиган пул мукофотини қўлга киритишга қараб қолди. Чунки пул унга товар ва хизматларни қўлга киритиш имконини беради. Шунинг учун тўланадиган пул мукофоти, яъни нарх инсонни маҳсулот ишлаб чиқаришга ундовчи омил бўлиб қолди. Шундан келиб чиқиб нарх маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни меҳнат сарфлашга ундайдиган нарса бўлиб қолади. Демак, нарх маҳсулот ишлаб чиқаришга ундовчи омилдир.

 

15-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134