Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

сахийлик билан сарфлайди. Шунга кўра, демак, нархнинг бир ўзи ишлаб чиқаришга ундовчи омил бўлолмайди. Шунинг учун гоҳида нарх ундовчи омил бўлса, гоҳида бошқа нарса омил бўлиши мумкин. Сиз масалан масжид қуриш учун ойлаб тош кесишга бутун вақтини сарфлаётган тош йўнувчини ёки ўз маҳсулотларини камбағалларга тарқатиш учун ишлаётган корхонани олиб кўринг. Ёки масалан, Уммат ўз юртини мудофаа қилиш учун хандақлар қазишга ва куч тўплашга бутун куч-ғайратини сарфлайди, шундай эмасми ахир? Бундай ишларга ундовчи омил, туртки бўладиган нарса наҳотки нарх бўлса? Бундан ташқари моддий мукофотнинг ўзи ҳам нарх билангина чекланиб қолмайди. Чунки моддий мукофот бошқа товар ёки хизматлар бўлиши ҳам мумкин. Демак, ишлаб чиқаришга ундовчи омил, туртки бўладиган нарса фақат нархдир, деб билиш нотўғри.


Капиталистик иқтисод тузуми баён қилган энг ажабланарли нарсалардан бири - жамият аъзоларига бойликни тақсимлашни тартибга солувчи ягона нарса нархдир, деб билишдир. Уларнинг айтишича, нарх - инсонни эгалик ва истеъмол қилишда ўз даромадларига муносиб келадиган чегарада тўхтатиб қўядиган чеклаб қўювчи меёр бўлиб, ҳар бир шахс истеъмолини унинг даромади имкон берадиган даражага чеклаб қўяди. Бу билан эса баъзи товарларнинг нархи кўтарилиши, баъзилариники эса пасайиши, баъзи одамларда пул бўлиши, баъзиларида эса пул бўлмаслиги сабабли нарх - истеъмолчиларга бойликни тақсимлашни тартибга солувчи бирдан-бир восита бўлиб қолади. Шунинг учун ҳар бир шахснинг юрт бойлигидан оладиган улуши унинг асосий эҳтиёжлари миқдори билан белгиланмайди, балки унинг улуши товар ва хизматлар ишлаб чиқаришда қўшган хизматлари қийматига тенг бўлади, яъни ўзи эгалик қиладиган ер ёки сармоя миқдори билан ёки қилган меҳнати ёки ишлаб чиққан лойиҳалари миқдори билан белгиланади.


Бу қоида билан, яъни бойликни тақсимлашни тартибга солувчи нарса нархдир, деб белгилаб қўйиш билан эса капиталистик иқтисод тузуми фақат товар ишлаб чиқариш ва хизматларга ҳисса қўшишга қодир бўлган одамларгина яшаш ҳуқуқига эгадир, туғма заифлиги ёки бирон ҳодиса оқибатида майиб-мажруҳ бўлиб қолганлиги сабабли бундан (яъни товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ҳисса қўшишдан) ожизлик қилган кишилар эса яшаш ҳуқуқидан маҳрумдир, чунки уларнинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун юрт

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134