Шундан келиб чиқиб миллий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш шахсларнинг барча асосий эҳтиёжларини яккама-якка тўла қондириши борасидаги изланиш мавзуси бўлмади. Балки изланиш мавзуси инсоннинг инсон сифатидаги асосий эҳтиёжларини ўрганиш ва жамият аъзоларининг барча асосий эҳтиёжлари қондирилишини кафолатлаш учун уларга бойликни тақсимлашни ўрганишдан иборатдир. Мавзу мана шундай бўлиши ва биринчи ўринда туриши лозим. Мамлакатдаги қашшоқлик муаммосини муолажа қилиш ҳар бир шахснинг камбағаллиги муаммосини ҳал қилиб беролмайди, балки шахслар камбағаллиги муаммоларини муолажа қилиш ва юрт бойлигини тақсимлаш юрт аҳолисининг ҳаммасини ва ҳар бир шахсни миллий даромадни кўпайтириш учун меҳнат қилишга ундайди. Энди маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига ва миллий даромаднинг ўсишига таъсир ўтказувчи омилларни ўрганишга келсак, бу омиллар иқтисодий низом тартибга соладиган эҳтиёжларни қондириш баҳсида эмас, балки иқтисод илмида (фанида) ўрганилади, яъни иқтисодий модда ва уни кўпайтириш баҳсида ўрганилади.
22-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134
|