Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

 

 меҳнатини сарфлайди. Шунинг учун коммунистларнинг ишлаб чиқарилган товарни иш ҳақи қилиб белгилаш назарияси хатодир. Шунингдек, иш ҳақини ишчи ишлаб чиқарган товар билан белгилаб, хом-ашёни бир четга суриб қўйиш ҳам хато. Чунки ишчи ишлатган иш қуроллари ва сарфлаган харажатлари ҳам товарнинг вужудга келишида ўз ҳиссасини қўшган бўлиб, бу нарсалар ишчи меҳнатининг бир қисми эмасдир. Шунинг учун меҳнатни алоҳида бир синф деб ҳисоблаб, бу нарсаларни ишчи меҳнатининг бир қисми, деб ҳисобланадиган бўлса, бу нарса иш ҳақининг бекор қилинишига олиб келади. Бу эса юқорида айтиб ўтганимиздек хатодир. Ишчининг иш ҳақи товарга қиймат жиҳатидан ҳам, нарх жиҳатидан ҳам алоқадор бўлмай, балки меҳнатнинг шахс ва жамиятга келтирган манфаат (фойда)га алоқадор эканлигига асосланадиган бўлсак, демак, меҳнат ишлаб чиқарилган товар бўйича эмас, балки мана шу манфаат бўйича тақдирланади (баҳоланади). Бу манфаат қўзиқорин ва олма каби хом-ашёда мавжуд бўладими ёки паровоз ишлаб чиқариш каби ишчининг меҳнатида мавжуд бўладими ҳеч фарқсиз ишчининг иш ҳақи шу манфаатга боғлиқ бўлади. Шунинг учун ишчи оладиган иш ҳақини қандай ўлчов билан бўлмасин муайян чегара билан чеклаб қўйиш хато бўлиб, ҳис қилиб турилган воқеликка зиддир. Шунинг учун иш ҳақи аниқ маълум бўлса, шунинг ўзи кифоя, уни муайян чегара билан чекламаслик керак. Шунга кўра, демак, капиталистлар, коммунистлар ва социалистларнинг иш ҳақини белгилашдаги назариялари хато бўлиб, воқеликка зиддир. Бу назариялар эҳтиёжларни қондириш учун одамлар ўртасида бўладиган алоқаларнинг бузилишига сабаб бўлади.


Ишчининг иш ҳақини белгилашда капиталистлар билан коммунистлар ўртасидаги бу ихтилоф сабаби уларнинг товар қиймати маъносини аниқлашдаги, яъни товар қийматини белгилашдаги ихтилофларига бориб тақалади. Масалан, баъзи капиталистлар қийматга таъриф бериб «у (яъни қиймат) товар ишлаб чиқаришга кетган вақт, меҳнат ва хом-ашёдир. Мисол учун паровознинг қиймати велосопедникидан юқоридир», дейишади. Бу қиймат уларнинг наздида шу товарнинг камёблигига қараб белгиланади. Бошқалари эса: «нарсанинг қиймати у келтирадиган манфаатга, яъни эҳтиёжларни қондира олиш қувватига боғлиқ», дейишади. Бошқа баъзилари эса: «ҳар қандай товарнинг қиймати уни ишлаб чиқаришда сарфланган меҳнат миқдорига боғлиқ, унга ишлаб чиқариш процессида ишлатиладиган асбоб-ускуна ва иш қуролларини ишлаб

 

101-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134