Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«وَلاَ يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَبْخَلُونَ بِمَا آتَاهُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ هُوَ خَيْرًا لَهُمْ بَلْ هُوَ شَرٌّ لَهُمْ سَيُطَوَّقُونَ مَا بَخِلُوا بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ» 
– „Оллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралажак!“. [3:180]


«كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ» 
– „Сизларни баҳраманд қилган пок нарсаларимиздан енглар“. [7:160]


«يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَنفِقُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّا أَخْرَجْنَا لَكُمْ مِنَ الأَرْضِ» 
– „Эй мўминлар, касб қилиб топган нарсаларингизнинг ҳалол-покизаларидан ва Биз сизлар учун ердан чиқарган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилинг!“.             [2:267]


«يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تُحَرِّمُوا طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكُمْ» 
–  „Эй мўминлар, Оллоҳ Сизлар учун ҳалол қилиб қўйган покиза нарсаларни ҳаром деманглар!“.  [5:87]


«وَكُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ حَلاَلاً طَيِّبًا» 
–  „Оллоҳ сизларга ризқ қилиб берган ҳалол, пок нарсалардан енглар“.         [5:88]

Шу ва шунга ўхшаш оятларнинг очиқ кўрсатишича, иқтисодга тааллуқли шаръий ҳукмлар мулк орттиришга ва покиза нарсалардан баҳраманд бўлишга қаратилгандир. Юртнинг иқтисодий ривожланиши ва ҳар бир шахснинг асосий ва камолий эҳтиёжларини қондириш имконини бериш мақсадида Ислом ҳар бир шахсга касб қилишни фарз қилди ва ўз касби билан топган бойликларидан фойдаланишга амр этди. Ислом бойликка эга бўлиш кайфиятига тааллуқли ҳукмларда бу кайфиятнинг мусулмон учун қийин бўлмаслигига эътиборини қаратди ва уни жуда осон қилиб қўйди. Чунки мулкка эгалик қилиш сабабларини, мулкчиликда айирбошлаш амалга ошадиган битимларни белгилаб берди ҳамда бойлик ишлаб чиқаришга аралашмаган ҳолда инсонга касбнинг усул ва воситаларини ривожлантириш ҳуқуқини берди. Бу сабаб ва битимларни кўп масалаларни ўз ичига оладиган ва кўп ҳукмлар қиёсланадиган шаръий қоидалар ва шаръий ҳукмлардан иборат бўлган кенг қамровли қилди. Меҳнатга буюрди ва унинг ҳукмларини баён

 

54-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134