билан бирга ишни ҳам айтиш лозим, уй қуриш, бензин (нефт) филpтрлари ишлаб чиқариш ва шу каби ишларда. Муддати айтилмаса номаълум бўлиб қоладиган ҳар бир ишда муддати кўрсатилиши лозим. Чунки ёллаш аниқ бўлиши керак, баъзи ишларда муддатини айтмаслик уни номаълум қилиб қўяди. Номаълум ишга ёллаш эса жоиз бўлмайди. Агар бир йил ёки бир ой каби маълум муддатга ёллаб келишилса, бу муддат тугамагунча иккала томон ҳам шартномани бузиши мумкин эмас. Агар такрорланиб турадиган муддатга, мисол учун, бир ишчини ҳар ойга 20 динордан ёлласа, ишчи ўша ишни бажариб туриши учун ҳар ойда шартнома тузилади. Ёллаш шартномасида муддат айтилиши лозим. Ёллаш муддати шартнома тузилган заҳоти бўлиши шарт эмас, балки Ражаб ойи учун Муҳаррам ойида (Июл учун Январ ойида) шартнома тузиш мумкин. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлса ёки номаълумликни йўқотиш учун зарурат туфайли айтилса муддат вақтнинг бир бўлаги - йил, ой, хафта, соат, дақиқа ва шу кабилар билан белгиланиши шарт.
Иш ҳақиЁллаш (ижара) ҳақи гувоҳлар олдида маълум қилиниши ва номаълумлик қолдирмайдиган тарзда сифатланиши ва таърифланиши шарт. Чунки Пайғамбар с.а.в. айтганлар:
80-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134
|