Нархнинг тақсимотни тартибга солувчи нарса эканлигига келсак, бу шундан иборатки, инсон ўзининг барча эҳтиёжларини тўла қондиришни истайди. Шунинг учун бу эҳтиёжларни қондирадиган товар ва хизматларни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Шу сабабли агар инсон фарзандларидан ҳар бирини эҳтиёжларини қондиришда ўз эркига ташлаб қўйилганда эди у ўзи хоҳлаган товарларни қўлга киритишдан ва истеъмол қилишдан ўзини тўхтатолмас эди. Лекин энди ҳар бир инсон фарзанди худди шу мақсадга интилар экан, демак эҳтиёжларни қондиришда инсон ўз меҳнатини бошқалар меҳнати билан айирбошлай оладиган чегарада, яъни сарфлаган меҳнати учун қўлга киритадиган пул мукофоти чегарасида, яъни нарх чегарасида тўхташга мажбур бўлиб қолади. Шундай қилиб нарх табиий равишда йўлга қўйиладиган ва товарга эга бўлиш ва истеъмол қилишда инсонни ўз даромадларига мос келадиган чегарада тўхташга мажбур қиладиган чеклов меёрдир. Чунки нарх инсонни бири қўйиб, бири қондиришни талаб қилаётган эҳтиёжларини бир-бирига солиштириб, улардан қайси бирини олдинроқ қондириш лозимлиги тўғрисида фикр юритишга мажбур қилиб қўяди. Шунда инсон қондириш зарур деб билган эҳтиёжларини қондиришга киришади ва унчалик зарур эмас деб билган эҳтиёжларини қондирмай туради. Нарх шунингдек инсонни баъзи эҳтиёжларини қисман қондириш билан кифояланишга ҳам мажбур қилади, шунда инсон қисман қондириш билан кифояланган шу эҳтиёжларидан аҳамияти кам эмас деб билган бошқа эҳтиёжини қондириш имконига эга бўлади. Демак, нарх шахс қондиришни талаб қиладиган эҳтиёжларни тақсимлашни ҳам тартибга солади. У шунингдек чекланган миқдордаги манфаатларни шу манфаатларни талаб қилаётган кўп сонли истеъмолчиларга тақсимлашни ҳам тартибга солади. Чунки истеъмолчиларнинг даромадлари ўртасидаги тафовут ҳар бир шахс истеъмолини ўз даромадлари имкониятига чеклаб қўяди. Бу билан баъзи товарларни истеъмол қилиш кишининг даромади имкониятига чекланиб қолади, баъзи товарларни истеъмол қилиш эса озгина маблағга эга бўлган барча одамларга умумий бўлиб қолади (яъни озгина пули бор одамлар ҳам бу товарларни истеъмол қила оладилар). Баъзи товарларнинг нархи кўтарилиб, баъзиларининг нархи пасайиб туради. Баъзи одамларда етарли пул бўлса, баъзиларида етарли пул бўлмайди. Шу сабабли нарх манфаатларни истеъмолчиларга тақсимлашни тартибга солувчи бир восита бўлиб қолади.
16-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134
|